МЕТАБОЛИК СИНДРОМДА ОШҚОЗОН ШИЛЛИҚ ҚАВАТИДА РИВОЖЛАНАДИГАН МОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРНИНГ МОРФОМЕТРИК ТАВСИФИ

Мамажонов , Иқболжон, Рўзиматов , Ғиёсиддин

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали · 2026-yil

Annotatsiya

Метаболик синдром организмда моддалар алмашинувининг бузилиши билан кечадиган ҳолат бўлиб, у кўплаб ички аъзолар қаторида ошқозон шиллиқ қаватига ҳам таъсир кўрсатади. Ушбу тадқиқотда метаболик синдромда ошқозон шиллиқ қаватининг морфометрик ўзгаришлари ўрганилиб, уларнинг ташхисдаги аҳамияти баҳоланди. Тадқиқот давомида шиллиқ қават қалинлиги, безлар тузилиши, эпителий ҳолати ва яллиғланиш белгилари таҳлил қилинди. Натижалар метаболик синдром ривожланган сари шиллиқ қаватда атрофик ва дистрофик ўзгаришлар кучайишини кўрсатди. Морфометрик баҳолаш усули бу ўзгаришларни эрта аниқлаш, касалликнинг оғирлик даражасини белгилаш ва даволаш самарадорлигини назорат қилишда муҳим аҳамиятга эга экани аниқланди. Шунингдек, ушбу кўрсаткичлар морфологик ташхиснинг ишончлилигини оширишга ҳамда клиник қарор қабул қилишда қўшимча мезон сифатида хизмат қилиши мумкин. Олинган натижалар метаболик синдром билан кечувчи ошқозон касалликларини эрта аниқлаш ва уларнинг асоратларини камайтиришга қаратилган профилактик ҳамда даволаш чораларини такомиллаштириш учун илмий асос бўлиб хизмат қилади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarМамажонов , Иқболжон, Рўзиматов , Ғиёсиддин
JurnalЖанубий оролбўйи тиббиёт журнали
Nashr sanasi2026-08-11
Jild2
Son4
Betlar192-198
TilIngliz

Kalit so‘zlar

метаболик синдром

Ilmiy soha

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали — barcha maqolalar