БОЛАЛАРДА ОИВ-ИНФЕКЦИЯСИДАГИ ЎТКИР ДИАРЕЯЛАРДА INF-α КЎРСАТКИЧЛАРИ.

Туйчиев Л.Н, Муминова М.Т, Икромов У.Э, Сидикова М. Ж

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали · 2026-yil

Annotatsiya

Мақолада ОИВ-инфекцияли болаларда ўткир диареялар кечишида IFN-α кўрсаткичларининг хусусиятлари ўрганилган. Тадқиқотнинг мақсади интерферон-α даражаси, касалликнинг клиник оғирлиги ва сувсизланиш даражаси ўртасидаги боғлиқликни аниқлашдан иборат. Тадқиқотга ОИВ-инфекцияли ўткир диарея билан касалланган болалар, ОИВ-инфекцияси бўлмаган ўткир диареяли болалар ҳамда ОИВ-инфекцияли, аммо диарея синдроми кузатилмаган болалар киритилди. IFN-α миқдори иммунофермент таҳлил усули орқали аниқланди. Натижалар ОИВ-инфекцияли болаларда ўткир диареялар кўпроқ оғир кечиши, сувсизланишнинг кучайиши ва интерферон жавобида ўзгаришлар билан намоён бўлишини кўрсатди. IFN-α даражаси диарея оғирлиги, ич кетиш сони, касаллик давомийлиги ва сувсизланиш даражаси билан боғлиқ эканлиги аниқланди. Олинган маълумотлар IFN-α кўрсаткичини ОИВ-инфекцияли болаларда ўткир диарея оғирлигини ва прогнозини баҳолашда қўшимча иммунологик маркер сифатида қўллаш мумкинлигини кўрсатади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarТуйчиев Л.Н, Муминова М.Т, Икромов У.Э, Сидикова М. Ж
JurnalЖанубий оролбўйи тиббиёт журнали
Nashr sanasi2026-08-02
Jild2
Son3/1
Betlar1093-1102
TilIngliz

Kalit so‘zlar

ОИВ-инфекция, болалар, ўткир диарея, IFN-α, интерферон-α

Ilmiy soha

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали — barcha maqolalar