ОИЛА ПСИХОЛОГИЯСИ САЛОМАТЛИК ПОЙДЕВОРИ СИФАТИДА

Абдуллаев И.К, Қадирберганов Х.Б

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали · 2026-yil

Annotatsiya

Мамлакатимиз мустақилликга эришган дастлабки кунларданоқ оила жамиятимизнинг бирламчи бўлаги, унинг ҳар томонлама фаровонлиги мамлакатимизнинг ривожланиши ва тараққиётида ҳаракатлантирувчи куч бўлиб хизмат қилишига алоҳида эътибор қаратилди. Мавзунинг асосий мақсади оила психологияси ва унинг оила аъзолари ҳамда болалар саломатлигини сақлаш, уни янада мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш, уларни келтириб чиқарувчи салбий омилларни бартараф қилишга қаратилган психологик ёндошувларни ишлаб чиқишдан иборат бўлди. Оилада шаклланган психологик ҳолатларнинг қай тарзда шаклланганлиги фарзандлар психологиясида ўз ифодасини, аксини топади. Фарзандларнинг келгусида қандай хулқ-атворга, характерга ва темпераментга эга бўлиши ҳам кўп жиҳатдан айнан оилада шаклланган руҳий ҳолатга боғлиқ. Демак, руҳият бу одамдалардаги барча фаолиятларнинг ижобий ёки салбий йўналишларини бошқариб турувчи ва белгилаб берувчи асосий жараён саналади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarАбдуллаев И.К, Қадирберганов Х.Б
JurnalЖанубий оролбўйи тиббиёт журнали
Nashr sanasi2026-06-03
Jild2
Son3
Betlar329-334
TilIngliz

Kalit so‘zlar

Оила, муҳит, одат ва меъёрлар, болалар, психология

Ilmiy soha

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали — barcha maqolalar