БАЧАДОН ЛЕЙОМИОМАСИНИНГ КЛИНИК-МОРФОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Қаландарова, Умида

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали · 2026-yil

Annotatsiya

Бачадон лейомиомасининг клиник-морфологик хусусиятларини, ёшга боғлиқ тақсимотини ва ҳамроҳ патологиялар билан боғлиқлиги таҳлил қилинди. Тадқиқотга 2019–2024 йилларда гистологик текширувдан ўтган бачадон лейомиомаси ташхиси қўйилган беморлар материаллари киритилди. Морфологик, клиник ва инструментал маълумотлар ретроспектив таҳлил қилинди.Бачадон лейомиомаси асосан 45–59 ёш гуруҳида аниқланди. Клиник жиҳатдан асосий симптомлар — қон кетиш, оғриқ синдроми ва анемия. Морфологик жиҳатдан фибромиома ва лейомиома устун турди. Кўп ҳолларда эндометрий гиперплазияси, полиплар, тухумдон кисталари ва аденомиоз билан бирга кузатилди. Бачадон лейомиомаси репродуктив ва перименопауза ёшида кенг тарқалган бўлиб, морфологик ўзгаришлар кўп ҳолларда ҳамроҳ гинекологик патологиялар билан бирга кечди. Эрта диагностика ва морфологик баҳолаш, даволаш тактикасини оптималлаштиради.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarҚаландарова, Умида
JurnalЖанубий оролбўйи тиббиёт журнали
Nashr sanasi2026-05-16
Jild2
Son3
Betlar158-168
TilIngliz

Kalit so‘zlar

бачадон лейомиомаси, фибромиома, морфология, эндометрий гиперплазияси

Ilmiy soha

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали — barcha maqolalar