БОЛАЛАР БОШ ТУЗИЛМАЛАРИ АНАТОМО – ФИЗИОЛОГИК ХУССИЯТЛАРИНИНГ МЕХАНИК ЖАРОХАТЛАНИШЛАР ШАКИЛЛАНИШИГА БОҒЛИҚЛИК ЖИҲАТЛАРИ

Сағдуллаев Н.Н., Индиаминов С.И, Нурисломов А.Ф, Юнусова Н.У, Суюнова С.А

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали · 2026-yil

Annotatsiya

Мақолада ҳаракатланаётган автомобиллар билан тўқнашув натижасида жароҳат олган 105 нафар боланинг ўсиши ва ривожланишининг турли ёш тоифаларида бош тузилмалари жарохатланишининг морфофункционал хусусиятлари баён этилган. Автомобиль жароҳатининг ушбу турида биринчи болалик (13,3%) ва ўспиринлик (2,9%) ёшдаги болаларга нисбатан, иккинчи болалик (55,2%) ва ўсмирлик ёшидаги (28,6%) болалар кўпроқ жабрланганлиги қайд этилди. Болаларда бошнинг юмшоқ қопламлари, суяклари ва бош мия тўқималарининг тузилмалари биомеханикаси уларнинг ўсиши ва ривожланишининг ҳар бир ёш даврида бош мия жароҳатининг табиати, кўлами, оғирлиги, морфологияси, шунингдек, кечув жиҳатларига сезиларли таъсир кўрсатиши аниқланди. Келтирилган маълумотлар жарохатланган болаларни эрта ташхислаш ва даволаш тактикасини белгилаш, шунингдек, болаларнинг ўсиш ва ривожланиш ёш даврларини ҳисобга олган ҳолда бошнинг таркибий элементлари жароҳатланиш механизмини суд-тиббий жиҳатдан асослаш учун муҳим аҳамиятга эга.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarСағдуллаев Н.Н., Индиаминов С.И, Нурисломов А.Ф, Юнусова Н.У, Суюнова С.А
JurnalЖанубий оролбўйи тиббиёт журнали
Nashr sanasi2026-05-10
Jild2
Son3
Betlar55-61
TilIngliz

Kalit so‘zlar

болалар, биологик ёш тоифалари, бош тузилмалари, анатомо – физиологик хуссиятлари, жарохатланишлар

Ilmiy soha

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали — barcha maqolalar