УЗОҚ МАСОФАГА ҚАТНОВЧИ ВА ОФИСДА ИШЛАЙДИГАН ҲОДИМЛАРДА СТРЕССГА МОЙИЛЛИК ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ

Мамажонва З.К

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали · 2026-yil

Annotatsiya

Ҳозирги замонавий меҳнат бозорида турли соҳаларда ишловчи ходимлар турлича иш шароити ва муҳитда фаолият олиб боради. Айниқса, узоқ масофаларга қатнайдиган ходимлар ҳамда офис шароитида узоқ вақт компьютер олдида ишлашга мажбур бўладиган мутахассислар сони йил сайин ортаётгани кузатилмоқда. Бу эса инсон организми ва руҳий саломатлигига маълум даражада таъсир кўрсатиши табиий ҳолдир. Узоққа қатновчи ходимлар иш жойига етиб бориш учун кўп вақт ва куч сарфлайдилар, бу эса жисмоний чарчоқ, уйқунинг бузилиши ва кун тартибининг нотўғри шаклланишига сабаб бўлади. Шу билан бирга, офисда ишловчи ходимлар эса ҳаракатсизлик, узоқ вақт мониторга қараб ўтириш, вазифаларнинг такрорийлиги ва ижтимоий изоляция каби омиллар таъсирида стресс ҳолатларига дуч келишлари мумкин. Бундай шароитларда ходимларнинг стрессга мойиллигини эрта аниқлаш, улар учун профилактика чораларини ишлаб чиқиш ва қўллаш орқали касбий самарадорликни ошириш имконини беради. Шу боис, турли иш муҳитидаги ходимларда стрессга мойиллик даражасини ўрганиш масаласи илмий-амалий аҳамиятга эга бўлиб, ушбу мақолада айнан шу йўналишда тадқиқот олиб борилади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarМамажонва З.К
JurnalЖанубий оролбўйи тиббиёт журнали
Nashr sanasi2026-02-16
Jild1
Son1
Betlar161-163
TilIngliz

Kalit so‘zlar

Узоққа қатновчи ходимлар, офисда ишловчи ходимлар, стресс, UzAvto Motors

Ilmiy soha

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали — barcha maqolalar