Мақолада семиотика фани нуқтаи назаридан масжидларда қўлланиладиган диний рамзлар ва белгиларнинг мазмун-моҳияти таҳлил қилинган. Ислом динида дастлабки масжидларнинг қурилиши, уларда ҳеч қандай рамзлар бўлмагани ва кейинчалик минтақавий маданиятлар таъсирида айрим белгиларнинг пайдо бўлгани ёритилган. Масжид гумбазларининг ранглари, ярим ой ва юлдуз тимсолларининг келиб чиқиш тарихи ҳамда уларнинг маънолари очиб берилган. Муаллиф исломнинг аниқ ақидага асослангани ва диний рамзлар маҳаллий урф-одатлар таъсирида шаклланганини асослаб берган.
| Mualliflar | ҲАЙДАРОВ, Исломиддин |
|---|---|
| Jurnal | Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – |
| Nashr sanasi | 2026-08-04 |
| Jild | 2 |
| Son | 1 |
| Betlar | 92-96 |
| Til | O‘zbek |
Ушбу мақолада Британия музейида сақланаётган «Роҳату-л-қулуб» номли ноёб уйғур ёзувли қўлёзма асарнинг манбашунослик таҳлили берилган. Асарнинг тузилиши, унинг мазмуни, ундаги диний-фалсафий қиссалар, ҳадислар ва…
Мазкур мақолада башарият тарихида китобнинг ўрни, ислом маданиятида китобат қилиш анъаналари ва қоғоз ишлаб чиқариш тарихи тадқиқ этилган. Оғзаки китобатдан ёзма манбаларга ўтиш жараёни, арабларда ва Мовароуннаҳрда…
Мақолада мусулмон давлатларида фатволарнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий жараёнларни тартибга солишдаги ўрни таҳлил қилинади. Муаллиф Миср мисолида биткоинлар савдоси каби янги турмуш шароитларидан келиб чиққан…
Мақолада мумтоз лирикадаги марсия жанрининг тараққиёти, хусусан Роқим, Нодира ва Ҳазиний ижодидаги ғазал-марсияларнинг бадиий-эстетик хусусиятлари таҳлил қилинган. Марсияларда ҳаёт ва ўлим, ўткинчилик ва боқийлик…
В статье анализируются экологические проблемы современного мира, такие как изменение климата, дефицит водных и энергетических ресурсов, через призму исламского учения. Автор на основе фетв улемов мусульманских стран…
Ушбу мақолада Мотуридия ақоид мактабининг асосчиси Имом Мотуридий яшаган давр, Сомонийлар сулоласининг илм-фанга кўрсатган эътибори ва Мовароуннаҳрда ислом илоҳиётининг ривожланиши таҳлил қилинган. Имом Мотуридийнинг…
Мақолада буюк аллома Маҳмуд Замахшарийнинг филология фани тарихида муҳим ўрин тутувчи қомусий асари — "Муқаддамату-л-адаб"даги грамматик рисолалар таҳлил қилинади. Муаллиф асарнинг ҳарфлар, исмлар ва феълларнинг…
Мақолада жамият тараққиётига ғов бўлувчи коррупция иллатига қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари ва механизмлари таҳлил қилинган. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида қабул қилинган қонунлар, жумладан «Коррупцияга қарши…
Жанубий-Шарқий Осиёда кенг тарқалган буддавийлик динининг ўзига хос рамзлари (Дхармачакра, нилуфар гули, мандала, свастика ва б.) ва уларнинг фалсафий-мистик моҳияти таҳлил қилинади. Муаллиф ҳар бир рамзнинг келиб чиқиш…
Мазкур мақолада мумтоз адабиётдаги татаббучилик анъанаси, хусусан Алишер Навоийнинг «Туҳфат ул-афкор» ва Абдураҳмон Жомийнинг «Лужжат ул-асрор» қасидаларининг қиёсий таҳлили берилган. Қасидаларнинг яратилиш тарихи…
Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – — barcha maqolalar