Ушбу мақолада мевали боғларда зарар етказаётган асосий зараркунандаларнинг турлари келтирилган. Сўрувчи зараркунандалардан, каналар ва шираларга қарши Вертимек, Ниссоран, Энтолучо, Нуринол препаратлари, кемирувчи зараркунандалардан, олма мевахўри, олхўри мевахўри, шарқ мевахўри, тенгсиз ипак қурти, нок мевахўрига қарши Энтовант, Дватрин препаратларини қўллаш баён этилган. Калит сўзлар: мевали боғлар, сўрувчи зараркунандалар, кемирувчи зараркунандалар, кимёвий препаратлар, кураш чоралари, биологик самарадорлик. МЕВАЛИ БОҒЛАРДА УЧРАЙДИГАН ЗАРАРКУНАНДАЛАРНИНГ ТУРЛАРИ ВА ТАРҚАЛИШИ БОҒДОРЧИЛИК СИРЛАРИ УЎТ: 632.7+632.75+632.78+632.76 Мевали боғларда учрайдиган зараркунандаларнинг тур таркиби, тарқалиш ареали, ривожланиши, зарар келтириш хусусиятларини ўрганиш ва зарарлаш миқдор мезонини аниқлаш давр талабидир. Мевали боғларда за раркунандалар сонини бошқаришда уйғунлашган ҳимоя қилиш тизимини татбиқ этиш эса ҳосилдорликни ошириш, юқори сифатли мева етиштириш кафолатидир. Кейинги йилларда республикамизда боғдорчиликни ривожлантириш мақсадида интенсив усулда етишти риладиган боғлар яратишда хорижий мамлакатлардан турли хил мева кўчатлари келтирилиб, боғ майдонлари кенгайтирилмоқда. Адабиётларда келтирилган маълумотларга кўра, мева ли боғларда 300 дан ортиқ турдаги зарарли организмлар зарар келтириб яшайди [1,2,4]. Мевали боғларида учрайдиган зараркунандаларнинг тур таркибини ўрганиш учун 2019-2020 йиллар давомида Тошкент вилоятининг боғдорчиликка ихтисослашган ту манларидаги фермер хўжаликларининг мевали боғларда кузатувлар олиб бордик. Кузатувлар ва тўплаган материалларимиз натижа сида Тошкент вилояти ҳудудларида мевали боғларда Acariformes туркумидаги 4 та тур: оддий ўргимчаккана (Tetranychus urticae Koch.), боғ ўргимчакканаси (Schizotetranychus pruni Oudemans), қизил дўлана кана си (Amphytetranychus viennensis Zacher.), нок шиш ҳосил қилувчи кана (Eriophyes pyri Pagst.) каби зараркунандалар учраши қайд этилди. Бундан ташқари кемирувчи зарар кунандалардан, олма мевахўри- (Carpocapsa pomonella), шарқ мевахўри – (Grapholitha (Laspeyresia) molesta Busck), ғилофли куя қуртлари-(Coleophora hemerobiola) ва бошқа зараркунандалар учраб мевали боғларда хосилдорликни кескин камайиб кетишига сабаб бўлмоқда. Зараркунандаларга қарши кураш чораларида юқори самара олиш учун уларни уйғунлашган ҳолда қўллаш яхши натижа беради. Уйғунлашган кураш тизими агро техник, биологик ва кимёвий кураш чораларини ўз ичига олади. Боғ зараркунандаларига қарши кураш асосан қуйидаги йўналишларда олиб борилади: Агротехник тадбирлар. Бу дадбир ўсимликларни уйғунлашган ҳолда ҳимоя қилишнинг бир йўналиши ҳисобланади. Агротехник тадбирлар асосида зарар кунандалар кўпайишининг олдини олиш, баъзан улар миқдорини камайтириш мумкин. Агротехник тадбирларини тўғри амалга ошириш нати жасида зараркунандалар учун ноқулай шароит яратиш, маданий ўсимликларнинг яхши ўсиб- ривожланиши ҳамда энтомофагларнинг кўпайиши учун эса қулай шароит вужудга келтириш мумкин. Агротехника усулининг яна бир афзаллиги шундаки, етиштирилган маҳсулотлар пестицидлар қолдиғидан холи бўлади, далаларда эса фойдали ҳашаротларнинг ривожланиши ва кўпайиши учун имконият яратилади. Бундан ташқари агротехника усулини интегралллашган усул чора-тадбирлари билан биргаликда амалга ошириш ҳам унинг афзалликларидан биридир. Бу усул кўпинча қўшимча сарф-харажат талаб қилмайди. Мевали боғларда агротехник тадбирлар қуйидагича: 1) зараркунандалар таъсирида ва касалланиш оқибатида қуриб қолган шох-шаббаларни кесиш; 2) дарахтларга доимо шакл бериб, бутаб бориш, ёшартириш тадбирларини ўтказиш, касалланиш ва за рарланиш оқибатида тўкилган меваларни териб олиш; 3) боғ қатор ораларини бегона ўтлардан тозалаш; 4) минерал ўғитлар билан озиқлантиришни ўз вақтида амалга ошириш. Юқорида келтирилган кураш тадбирларини амалга оширилганда тупроқдаги ҳашаротларнинг тухуми, ли чинкаси ва вояга етган зотларнинг миқдори камайишига сабаб бўлади. Биологик усул. Биологик усул бу зараркунандалар га қарши табиий кушандаларни ва уларнинг ҳаётий маҳсулотларини қўллаш демакдир. Табиий кушандаларга йиртқич ва паразит ҳашаротлар, каналар, нематодалар, умуртқали ҳашаротхўр ҳайвонлар, қушлар, микроор ганизмлардан: бактериялар, замбуруғлар ва вируслар ҳамда феромон, аттрактант, репелентлар киради. Кимёвий усул. Ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш усулини зараркунандалар сони белгиланган миқдор мезонидан ошганда қўллаш талаб этила ди. Кимёвий препаратларни техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилган ҳолда қўллаш мақсадга мувофиқдир. Бунда мевали боғларда каналарга қарши Вертимек, 1,8% э.к. (0,4-0,5 л/га), Ниссоран, 10% н.к. (0,3 л/га), шираларга қарши Энтолучо, 20% э.к. (0,15 л/га), Нуринол, 55% э.к. (1 л/га) препаратларини кўрсатилган сарф-меъёрларда қўллаш тавсия этила ди. Бундан ташқари кемирувчи зараркунандалардан, олма мевахўри, олхўри мевахўри, шарқ мевахўри, тенгсиз ипак қурти, нок мевахўрига қарши Энтовант 15% эм.к. (0,35 л/га), Два-трин 10% эм.к. (0,6 л/га) пре паратлари қўлланилганда 82,0-85,0 % гача биологик самарадорлига эришилади.
| Mualliflar | Ш.ЭСОНБАЕВ, У.МАШАРИПОВ, Ж.ЭСОНБАЕВ, М.МИРЗААХМЕДОВ, А.ФАЙЗУЛЛАЕВА |
|---|---|
| Jurnal | Agro kimyo himoya va o‘simliklar karantini (O‘simliklar himoyasi va karantini) |
| Nashr sanasi | 2026-04-07 |
| Son | 3 |
| Til | O‘zbek |
мевали боғлар, сўрувчи зараркунандалар, кемирувчи зараркунандалар, кимёвий препаратлар, кураш чоралари, биологик самарадорлик.
Rapid and reliable detection of plant disease and identification of its pathogen is the first and most important stage in disease control. Early identification of the cause of the disease allows timely selection of the…
Мақолада мевали дарахтларнинг энг хавфли зараркунандалари, жумладан, олма қурти, қалқондорлар, олма ширалари, қон бити ва зарарли темирчаклар ва уларга қарши кураш чоралари курсатилган. Калит сўзлар: боғ…
В статье описывается ущерб наносимый урожаю хлопчатника, хлопковым, люцерновым и полевыми клопами распространенными на хлопковых полях в Сурхандарьинской области. Исследования в специальных садках показали, снижение…
Мақолада ҳосилдор ва юқори тола чиқимига эга бўлган, районлаштирилган Андижон -36 ғўза навининг морфологияси, биологияси ва қисқача парваришлаш агротехникаси келтирилган.
ушбу мақолада оддий эман дарахтининг ун-шудринг касаллигини қўзғатувчилари, касаллик белгилари, зарари ҳамда уларга қарши кураш чоралари ўрганилган. Олинган маълумотлардан оддий эман дарахтини ун-шудринг касаллигидан…
Ушбу мақолада республика деҳқончилиги янги тизимга ўтганлигига 30 йилдан ошаётгани, ҳар йили пахтачилик соҳасида 3-3,5 млн. тонна пахта, 6,7 млн. тоннадан ортиқ ғалла, 1 млн. гектар майдонда турли такрорий экинлар…
Тошкент вилояти типик бўз тупроқлари шароитида ғўза минерал ўғитлар ва ўғитлар берилмай етиштирилган шароитда Найкл стимулятори билан чигитга экиш олдидан ва ғўза вегетацияси даврида турли меъёрларда ишлов берилганда…
The article describes the bioecological features of development and harmfulness of melon fly on crops of melons in conditions under Karakalpakstan. There were studied the active influence factor for mass development of…
Agro kimyo himoya va o‘simliklar karantini (O‘simliklar himoyasi va karantini) — barcha maqolalar