<p>Мақолада Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” достонидаги ҳайратлар, шунингдек, Фарҳод ва Ширин, Лайли ва Мажнун муносабатлари асосидаги шоир важдий-ирфоний (онтологик-гносеологик) кечинмалари, англанмаларининг бадиий инъикоси таҳлил этилган. Мажозийлик замирида ифодаланган маърифат даражалари, руҳий юксалишлар натижасида англанган Тавҳид ғояси, шоҳид образи шоирнинг онтологик тафаккури тизимини белгилайди. Шоирнинг исломий Низомга асосланган шахсий-индивидуал кечинмаларини, унинг илоҳиёт, Ягона борлиқ ҳақидаги ўзига хос идрокиётини талқин ва таҳлил этишнинг ирфоний-важдий асослари тадқиқ этилган. Ҳайратларда маърифат ҳосил қилишнинг муҳим синергетик стратегияси акс этади: бу ўзаро зид икки олам муносабатларига бир нарсанинг икки томони сифатида ёндашишдир.</p>
| Mualliflar | Р.Тошниёзова, |
|---|---|
| Jurnal | FarDU ilmiy xabarlari |
| Nashr sanasi | 2023-06-27 |
| Jild | 25 |
| Son | 6 |
| Betlar | 70-74 |
| Til | O‘zbek |
онтологик тафаккур, мушоҳада, муроқаба, фано, тавҳид ва таҳқиқ, ирфоний- важдий англанмалар, шоҳид образи, ontological thinking, contemplation, intuitiveness, fanо, ontological and epistemological knowledge, truth, image of a witness (shahada).
Мақолада Миркарим Осимнинг “Синган сетор” қиссасида Машраб образи талқинидаги тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима масаласи тадқиқ этилган. Тарихий образ яратишдаги ёзувчи маҳорати ёритилган.
Мақолада буюк немис шоири Ҳайнрих Ҳайне ижодида Фирдавсий тақдирига оид талқинларнинг бошқа тилларга таржималаридаги мунозарали ўринлар таҳлилга тортилган.
Мақолада халқимизнинг узоқ йиллар давомида шаклланган миллий характери уруш офатлари таъсирида емирилиши таҳлил қилинган. Ўткир Ҳошимовнинг “Урушнинг сўнгги қурбони” ҳикоясида ўзаро муносабатлар, ижтимоий шароит орқали…
Мақолада жаҳон, анъанавий ва техноген характердаги цивилизацияларнинг муаммолари ва муҳим хусусиятлари очиб берилган; бу цивилизациялардан ҳар бирининг умумий таснифи, тарихий аҳамияти, муҳим белгилари берилган. Бундан…
Мақола Л.Н. Толстойнинг “Тирилиш” романини ўрганишга бағишланган. Романда дунёнинг илоҳий яралиши хотираси таҳлилида инновацион технологияларнинг қўлланилишига алоҳида эътибор қаратилади.
Мақолада Нақшбандия-Мужаддидия тариқатининг келиб чиқиши, мазкур тариқатнинг Ўрта Осиёда тарқалиши ва ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари, тасаввуф таълимотида тутган ўрни ва аҳамияти, тариқат шайхларининг жамиятнинг…
Мақолада “Бобурнома”да қўлланилган ва ҳозирги ўзбек адабий тилида истеъмолдан чиқиб кетган арабий ва форсий изофий бирикмаларнинг лексик, семантик хусусиятлари таҳлил қилинган.
Мақолада жаҳон тажрибаси нуқтаи назаридан ўтиш даври, унинг устувор йўналишлари илмий-амалий жиҳатдан таҳлил этилган. Шунингдек, ҳар бир даврнинг ўзига хос жиҳатлари, ижтимоий-сиёсий вазият ва маънавий шароит-шароитлар…
Мақолада социолингвистиканинг асосий масалаларидан бири интерференция ва унинг ўзбек ва тожик тилларидаги аҳамияти ҳақида маълумот берилади.
Мақолада фуқаролик жамияти тушунчасининг моҳияти ҳамда Ғарб мамлакатларидаги амалий ва концептуал ривожланишининг асосий босқичлари ёритилган. Шунингдек, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожининг асосий хусусиятлари…