<p><em> Мақолада Тошкент вилояти саноат шаҳарлари аҳолисининг этник тарихи ва таркиби дала тадқиқотлари, адабиётлар ва архив ҳужжатлари маълумотлари асосида таҳлил қилинган. Воҳа аҳолисининг маҳаллий қисми турли этник гуруҳлардан иборат эканлиги, улар тил хусусиятига кўра туркий бўлганлиги, қисман тожик тилида сўзлашувчи гуруҳларнинг яшаганлиги ўлкадаги мавжуд этнотопонимлар мисолида ёритилган. Минтақада европа тилли аҳолининг уюшган ҳолдаги манзилгоҳларининг шаклланиши ХХ аср бошларига тўғри келганлиги, асосий қатламнинг кўчиб келиши эса бевосита ҳудудда саноат корхоналари, турли ГЭСларнинг қурилиши, шунингдек, айрим халқларнинг депортация қилиниши билан боғлиқ бўлганлиги илмий маълумотлар орқали очиқланган. Саноат шаҳарларининг полиэтник муҳитга эга эканлиги, у ерда аралаш маданият белгиларининг пайдо бўлиши, турли этник гуруҳ вакиллари ўртасидаги оилаларнинг кўпайишига туртки бўлганлиги сўровлар натидажасига кўра асосланган. </em></p>
| Mualliflar | Anarkulov, Sayfiddin |
|---|---|
| Jurnal | FarDU ilmiy xabarlari |
| Nashr sanasi | 2023-07-08 |
| Jild | 27 |
| Son | 4 |
| Betlar | 110-117 |
| Til | O‘zbek |
Тошкент вилояти, этник тарих, этник гуруҳ, этнотопоним, аралаш маданият, саноат шаҳри, саноат корхоналари, ГЭС, маҳаллий миллат, депортация, шаҳар муҳити, аҳоли манзилгоҳлари, анаъанавий хўжалик, миграция, демография, урбанизм, қурамалар, Tashkent region, ethnic history, ethnos, ethnotoponym, mixed culture, industrial city, industrial enterprises, hydroelectric power station, indigenous peoples, deportation, urban environment, settlements, traditional economy, migration, demography, urbanism, кuraminians
Мақолада Муқимийнинг Амирий ғазалларига татаббулари таҳлил этилган. Бадиий маҳорат масаласи ёритилган.
Мақолада XIX ‒ XX аср боши хорижий тарихий манбаларида ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида жойлашган асосий сув ҳавзалар – Орол денгизи, Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Қашқадарё, Чирчиқ дарёлари ҳақидаги маълумот ва қарашлар…
Мақола сўнгги йиллар насрида, хусусан Жиззахлик адиб Абдулла Аҳмаднинг “ Фарёд”қиссасида миллий қаҳрамон яратиш маҳоратининг таҳлил ва талқинига бағишланган. Мақолада адиб услубий изланишлари қисса сюжети…
М ақолада хайрия ва ҳомийлик қадриятларининг юртимиз тарихидаги ўрни ва аҳамияти, унинг шаклланиш босқичлари, шунингдек, XVIII аср ўрталари XX асрнинг биринчи ярмида ҳукмронлик қилган Бухоро амирларининг хайрия…
Мақолада ретроспекция атамаси, унинг бадиий адабиётда қўлланилиши, ретроспектив сюжет, ретроспектив сюжет функцияси, типлари, хусусиятлари ҳақидаги рус ва ўзбек адабиётшуносларининг назарий қарашлари мисоллар…
Мақолада турли хил: архив, даврий матбуот, тарихий адабиёт каби манбаларни жалб қилган ҳолда Ватан тарихи фанида кам ўрганилган 1917 йил февраль инқилобидан кейин Туркистонда собиқ империя элитасининг тажрибаси ва…
Мақолада Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг Қобул вилояти ва Ҳиндистонда суғориш тизимларига бўлган эътибори ва боғ яратишдаги…
Мақола Қанғ маданияти ҳақида бўлиб, унда Хитой ёзма манбаларидаги тарихий маълумотлар ва Ўрта Осиё ҳудудида олиб борилган археологик тадқиқотларда аниқланган қанғ маданияти сақланмалари асосида уларнинг жойлашув…
Ўзбек тилидаги тиббий эвфемизмларни кузатиш натижасида улар турли социал қатлам ва касб эгалари нутқига хосланишига кўра фарқланиши аниқланди. Тиббий эвфемизмларни социал қатлам нутқига хосланиши асосида қуйидаги…
Мақолада Амир Темур ва темурийлар даври тарихига бағишланган жаҳон тарихшунослиги асарларда Фарғона водийсининг сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёти масаласи қай даражада ёритилганлиги таҳлил этилган. Темуршуносларнинг…