РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ШАРОИТИДА МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Нурбаев , Музаффар Эркинович

Ўзбекистон қонунчилиги таҳлили – Uzbek law review – Обзор законодательства Узбекис тана · 2025-yil

Annotatsiya

Ушбу мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида давлат молиявий назорати тизимининг самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилган. Замонавий технологиялар имкониятларидан фойдаланган ҳолда молиявий назорат жараёнларини такомиллаштиришнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари таҳлил этилган. Муаллиф томонидан “Big Data” технологиялари, сунъий интеллект ҳамда блокчейн каби инновацион ечимларни давлат молиявий назоратида қўллашнинг назарий ва амалий аспектлари ўрганилган. Мақолада молиявий назорат жараёнларини автоматлаштириш орқали назорат тадбирларининг шаффофлигини ошириш, коррупцияга қарши курашишнинг янги механизмларини татбиқ этиш имкониятлари баён этилган. Ўзбекистон Республикасида давлат молиявий назоратининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, рақамли технологияларни жорий этиш борасидаги ҳуқуқий ташаббуслар ва истиқболли йўналишлар ҳам мақоланинг муҳим қисмини ташкил этади. Муаллиф рақамли иқтисодиёт шароитида давлат молиявий назорати самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий тавсиялар ишлаб чиққан. Мақола давлат молиявий назоратини рақамлаштириш, унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш орқали бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш самарадорлигини ошириш борасидаги тизимли ечимларни таклиф этади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarНурбаев , Музаффар Эркинович
JurnalЎзбекистон қонунчилиги таҳлили – Uzbek law review – Обзор законодательства Узбекис тана
Nashr sanasi2025-05-05
Jild1
Son1
TilO‘zbek

Kalit so‘zlar

давлат молиявий назорати, рақамли иқтисодиёт, ташкилий-ҳуқуқий асослар, бюджет назорати, “Big Data” технологиялари, сунъий интеллект, блокчейн, шаффофлик, рақамли трансформация.

Ilmiy soha

Ўзбекистон қонунчилиги таҳлили – Uzbek law review – Обзор законодательства Узбекис тана jurnalidan boshqa maqolalar

Ўзбекистон қонунчилиги таҳлили – Uzbek law review – Обзор законодательства Узбекис тана — barcha maqolalar