ЁҒ- МОЙ КОРХОНАЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ БОШҚАРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

Жўраева , Нодирахон

Innovations in Science and Technologies · 2025-yil

Annotatsiya

мақолада ёғ-мой корхоналарида ходимларни бошқаришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади. Ўзбекистонда ёғ-мой корхоналарини бошқаришнинг рақамли стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга турли ёндашувлар ўрганилиб, муаллифнинг илмий-амалий хулосалари шакллантирилди. Жумладан, корхоналарда ходимларни бошқариш бўйичахорижий ва маҳаллий олимлар фикрлари ўрганилди. “Ходимларни бошқариш” ва “Инсон ресурсларини бошқариш” тушунчаларининг фарқи хақидаги турли ёндашувлар ўрганилди ва бунга муаллиф ҳулосалари шакллантирилди. Ушбу мақоланинг назарий ва услубий асоси сифатида умумиқтисодий адабиёт ҳамда илмий мақолалар, иқтисодчи олимларнинг илмий ишлари, ёғ-мой саноатида ходимни бошқаришни такомиллаштиришда олимлар ва соҳа вакиллари билан суҳбат, уларнинг ёзма ва оғзаки фикр-мулоҳазаларини таҳлил қилиш, эксперт баҳолаш, жараёнларни кузатиш, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга тизимли ёндашув, муаллиф тажрибалари билан қиёсий таҳлил ўтказиш орқали тегишли йўналишларда хулоса, таклиф ва тавсиялар берилган. Мақоланинг аҳамиятли томони шундан иборатки, унда муаллиф томонидан ёғ-мойсаноати корхоналарида ходимни бошқаришнинг такомиллаштирилган механизми ва ёғ-мой саноатида бошқарув раҳбарини комплекс баҳолашнинг такомиллаштирилган услубиёти тақдим этилган. 

Maqola ma’lumotlari
MualliflarЖўраева , Нодирахон
JurnalInnovations in Science and Technologies
Nashr sanasi2025-02-21
Jild2
Son2
Betlar198-206
TilIngliz

Kalit so‘zlar

рақамли иқтисодиёт, ёғ - мой корхоналари, ходимлар, менежмент, технологиялар, инновациялар, иш ҳақи, даромад, фойда, лавозим, таълим.

Ilmiy soha

Innovations in Science and Technologies jurnalidan boshqa maqolalar

Innovations in Science and Technologies — barcha maqolalar