МАРҒИЁНА БУДДАВИЙЛИК ЁДГОРЛИКЛАРИ ВА САНЪАТ НАМУНАЛАРИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ

Аннаев Ж.Т

Тарихий тадқиқотлар · 2024-yil

Annotatsiya

Марғиёнада буддавийлик қадимги даврда минтақа мафкуравий ҳаётининг муҳим қисмини ташкил этган. Марғиёна ҳудудида, хусусан, Марв каби йирик марказларида олиб борилган археологик изланишлар натижасида буддавийлик монастирлари, ступалар, будда ҳайкаллари, санъат ва қадимгиҳинд ёзуви намуналари қайд этилган. Бу эса, ўз навбатида, Ўрта Осиёда буддавийликнинг тарқалиши ва тараққиёти тарихини тушунишда муҳим аҳамият касб этади. Марғиёнада буддавийликнинг ёйилиши ва у билан боғлиқ ҳолда буддавийлик иншоотларининг барпо этилиши фанга бевоситаМ.Е. Массон бошчилигидаги ЖТАКЭ (ЮТАКЭ) ходимлари тадқиқотлари натижасида маълум бўлди.Ушбу мақолада Марғиёна буддавийлик тарихи мавзуси билан шуғулланган М.Е. Массон, Г.А. Пугаченкова, З.И. Усманова, М.И. Филанович, Г.А. Кошеленко, Э.В. Ртвеладзе, М.И. Воробьева-Десятовская ва бошқа бир қатор олимларнинг тадқиқотларига мурожаат этилган. Мақоладаушбу маълумотлар таҳлили асосида ўлкада буддавийликнинг ёйилиши, буддавийлик ёдгорликларининг меъморий тарҳи тузилиши, даврлаштирилиши, буддавийлик мавзусига оид маҳобатли ва мўжаз санъат топилмалари тавсифи, қадимги ҳинд ёзуви намуналари баёни келтирилган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarАннаев Ж.Т
JurnalТарихий тадқиқотлар
Nashr sanasi2024-12-31
Jild2
Son4
Betlar30-45
TilO‘zbek

Kalit so‘zlar

Марғиёна, Марв, Байрам-Али, ЖТАКЭ (ЮТАКЭ), Гяурқалъа, монастир, ступа, буддавийлик, маданий алоқалар, кҳароштҳи, браҳма, санскрит, сарвастивада

Ilmiy soha

Тарихий тадқиқотлар jurnalidan boshqa maqolalar

Тарихий тадқиқотлар — barcha maqolalar