РЕГРЕССИОН МОДЕЛДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ ТЎЛАШДАН БЎЙИН ТОВЛАЙДИГАН КОРХОНАЛАРНИ АНИҚЛАШ

Юсупов , Жасурбек

Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари · 2023-yil

Annotatsiya

Солиқдан қочиш бутун дунё иқтисодиётига салбий таъсир этувчи, бюджет тушумларининг камайишига олиб келувчи ҳамда тенг бўлмаган рақобат муҳитини шаклланишига сабаб бўлувчи омиллардан биридир. Қўшилган қиймат солиғини тўлашдан қочишнинг усулларидан бири - бу яширин иқтисодиёт шароитида бир кунлик корхоналарни ташкил қилишдир. Ушбу корхоналарни ташкил этишдан мақсад, қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олаётган корхоналар томонидан сунъий қўшилган қиймат солиғи яратиш, бюджетга тўловларни камайтириш ва якунда ушбу солиқни бюджетга тўламасликдан иборат. Ушбу мақолада шундай бир кунлик корхоналарни тарихий маълумотлардан фойдаланган ҳолда, эрта аниқлаш бўйича сўз юритилади. Бунда бир кунлик корхоналарнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, корхона янги ташкил этилганда,  пробит регрессион модел орқали у келгусида бир кунлик корхонага айланадими ёки йўқми деган саволга жавоб топиш мумкин.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarЮсупов , Жасурбек
JurnalРақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари
Nashr sanasi2023-03-30
Jild3
Son1
Betlar121-133

Ilmiy soha

Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари jurnalidan boshqa maqolalar

Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари — barcha maqolalar