ЭКОТУРИЗМ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

Қодиров, Азизжон Анварович

Иқтисодиёт ва туризм · 2023-yil

Annotatsiya

Мақолада экотуризм хизматлари бозорининг моҳияти ёритилиб, унинг ривожланишига оид илмий-назарий қарашлар таҳлил қилинган. Унда замонавий экотуризм бозорининг ривожланиш хусусиятларига мос келувчи такомиллаштирилган муаллифлик тарифи ишлаб чиқилган. Ҳозирда иқтисодий адабиётларда «экотуризм» иқтисодий категориясининг умумқабул қилинган тарифи ҳали ҳануз ишлаб чиқилмаган. Бунинг сабаби иқтисодий адабиётларда амалга оширилаётган тадқиқотлар объектидан келиб чиққан ҳолда олимлар унинг моҳиятини ёритишга харакат қилганликлари билан изоҳланади. Ушбу вазиятни инобатга олган ҳолда мақолада «экотуризм» иқтисодий категориясининг тор ва кенг маънодаги тарифлари ишлаб чиқилди. Тор маънода «экотуризм» иқтисодий категорияси табиат бўйлаб иккиёқлама хавфсиз сайҳатни англатади. Шу билан биргаликда, унинг ҳаёвонот дунёси, ўсимликлар, хаёт шаклларининг хилма-хиллиги, атроф-муҳитни мухофаза қилиш, табиий мерослар, жамият ва унинг азолари турмуш шарт-шароитлари ва миллий иқтисодиётларнинг барқарорлиги билан боғлиқ хусусиятларига асосланган ҳолда, унга кенг маънодаги тарифни бериш мумкин бўлади. Фикримизча, «экологик туризм – бу туристлар учун экологик туризм ташкил этилаётган ҳудуд табиати, табиий ландшафтлар, ўсимлик ва хайвонот дунёси ҳақидаги маълумотларни олиш, улар билан яқиндан танишиш билан биргаликда икки тарафлама хавфсиз бўлган хордиқ чиқариш имкониятини яратиш орқали ҳудуд аҳолиси бандлигини рағбатлантириш билан биргаликда барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш имкониятини берувчи туристик хизмат кўрсатиш шаклидир».

Maqola ma’lumotlari
MualliflarҚодиров, Азизжон Анварович
JurnalИқтисодиёт ва туризм
Nashr sanasi2023-12-27
Jild5
Son13
TilO‘zbek

Kalit so‘zlar

туризм, экотуризм, экотуристик объектлар, экотуристик хизматлар, табиий туристик хизматлар, турист, экотурист

Ilmiy soha

Иқтисодиёт ва туризм jurnalidan boshqa maqolalar

Иқтисодиёт ва туризм — barcha maqolalar