ҲУДУДЛАРДА ВЕЛОТУРИСТИК МАРШРУТЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ЗАРУРИЯТЛАРИ ВА ИМКОНИЯТЛАРИ (САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ МИСОЛИДА)

Рахмонов , Шухрат Шавкатович

Иқтисодиёт ва туризм · 2023-yil

Annotatsiya

янги туристик маршрутлар ишлаб чиқиш, актив туризм турларини ривожлантириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Актив туризм турларидан бири бўлган велотуризм ҳозирда кўпчилик туристлар таркибини қизиқтириб, уларни доирасига бирлаштирмоқда. Ушбу турнинг асосий элементи ҳисобланган велосипедда ҳаракатланиш эса спорт, рекреация, мароқли дам олиш ва туризм фаолиятининг энг барқарор шаклларидан биридир. Велотуризм саёҳатчиларга ажойиб пейзажлардан йўл-йўлакай баҳраманд бўлиб ўтиш, шу билан биргаликда саёҳат давомидаги вақтни спорт машғулоти билан ўтказиш имкониятини беради. Шунинг учун велосипеддан нафақат узоқ масофаларни яқин қилишда, балки туризмни ривожлантиришда ҳам фойдаланиш мумкин. Велотуризм жаҳон туризм бозорининг тез суръатларда ривожланаётган салоҳиятли турларидан бири бўлиб, мамлакат ва ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатадиган ҳамда табиат ва атроф-муҳитга минимум зарар етказадиган саргузашт тур ҳисобланади. Мақолада COVID-19 вирусининг дунё туризм бозорига кўрсатган салбий таъсири келтирилган бўлиб, пандемия давридан сўнг туристларни жалб қилиш мақсадида хорижий мамлакатларда жадал суръатларда ривожланаётган велотуризмни мамлакатимизда ривожлантириш долзарблиги келтирилган. Шунингдек, мазкур мақолада велотуризм бўйича олинган онлайн ижтимоий сўровнома натижалари ва Самарқанд вилояти бўйлаб ишлаб чиқилган велотуризм маршрутининг тавсифини келтириш асосида вилоятда велотуризмни ривожлантириш истиқболлари баён этилган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarРахмонов , Шухрат Шавкатович
JurnalИқтисодиёт ва туризм
Nashr sanasi2023-10-06
Jild4
Son12
TilO‘zbek

Kalit so‘zlar

Бутунжаҳон туризм ташкилоти, туризм, пандемия, велотуризм, велотурист, веломаршрут, онлайн ижтимоий сўровнома, респондент

Ilmiy soha

Иқтисодиёт ва туризм jurnalidan boshqa maqolalar

Иқтисодиёт ва туризм — barcha maqolalar