Газ қудуқларида емирилишдан ҳимояловчи ингибиторлар орқали синов ўтказиш ва ҳимояланиш даражасини аниқлаш

Қораева, Дилнавоз Кумаковна, Нурқулов, Файзулла Нурмуминович, Бердиев, Санжар Алланазарович

Қўқон ДПИ. Илмий хабарлар · 2026-yil

Annotatsiya

Газ қудуқларида коррозияни олдини олишда қўлланиладиган ингибиторни синовдан ўтказиш, ингибирлаш жараёнида технологик қурилмаларга таъсири алоҳида эътиборга олинди. Қўлланилган ингибиторни афзаллик томонлари ҳамда салбий томонлари танланган қудуқларда бўладиган ўзгаришлар газ сарфининг барқарорлиги бўйича маълумотлар билан изоҳланган. Калит сўзлари: газ қудуғи, коррозия, ингибитор, ингибирлаш, самарадорлиги, ҳимоя даражаси, коррозион синов, технологик қурилмалар, газ сарфи, қудуқ босими, ишлатиш жараёни. Кириш. Бугунги куннинг долзарб муаммолардан бири газ қудуқларида бўлаётган ички юзанинг емирилиши газ таркибидаги водород сульфид, кислород концентрацияси, карбонат ангидрид газларининг парциал босими намлик билан тўйиниши ҳисобига юзага келади. Қудуқларда намлик мавжуд бўлган шароитда водород сульфидли емирилишнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, бунда ажралиб чиққадиган водород атомларининг бир қисми молекулага бирикмасдан металл ичкарисига киради яъни водородланиш ҳодисаси рўй беради. Водород сульфиднинг концентрацияси ва намлик миқдори пўлатда умумий емирилишдан аввал водородланиш мўртлиги юзага келишига сабаб бўлади. Газ қазиб чиқарилаётган газ қудуқларида емирилишдан ҳимоялаш мақсадида ишлаб чиқилган чора-тадбир асосида ишлар амалга оширилади. Емирилишга чидамли ва емирилшдан ҳимояланган ускуналарни ингибирлаш орқали хом ашёнинг дастлабки агрессивлигини сақлаб қолинади. Газ қудуқларида аввалдан ҳимоялаш чораларини кўриш самаралидир. Лекин шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қатлам суви таркибида водород сульфид мавжудлигини, юқори даражада минераллашганлигини ҳисобга олган ҳолда ингибирланади. Тадқиқот ва синтез усуллари. Корхона ва ташкилотларда ишлатиладишаг реагентлар Раҳбарий хужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилади. Емирилиш ингибиторларига ҳам бир қатор талаблар қўйилган: - оддий ичимлик суви ҳамда шўр сувга юқори эрувчанликка эга бўлиши. - газ конденсатининг углеводородли фазасига кам ютилиш. - газ конденсатининг углеводородли фазасида сув фазасида ҳам эмульсияланмаслиги. - ҳимояланиш даражаси 90% дан кам бўлмаслиги - қатлам сувларини тиндириш натижасида ҳосил бўлган чўкмалар сувнинг таркиби ўзгарганда самарадорлигини сақлаш бўйича талаблар қўйилган. Коррозияни кузатиш ва ҳиқиқий ўртача коррозия тезлигини ўлчаш учун Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг Шўртан конига қарашли №261, 349, 398 сонли газ қудуқларининг қудуқ бошчасида буфер бўшлиғига металл купонлар ўрнатилди. Қудуқлардаги коррозия купонларини таъсир қилиш даври 85-120 кунни ташкил этди. №261 сонли қудуқда таъсир қилиш даври 120 кун бўлиб ўртача емирилиш тезлиги 0,2515 мм/йил ни эканлиги аниқланди. Рухсат этилган коррозия тезлиги йилиги 0,1 мм бўлса бу қудуқда емирилиш 2,5 баравар юқори эканлиги қайд этилди. Назорат намунасининг юзалари ва чеккаларида коррозия доғлари ҳамда майда чуқурчалар, чеккаларида кичик эрозиявий ейилиш кузатилди. №349 сонли газ қудуғида ўртача коррозия тезлиги 0,1 мм/йил экан. Бу қўрсаткични бошқа қудуқларга нисбатан яхши натижа деб олинди, чунки қудуқда муҳит таъсирида металлнинг водород билан тўйиниши (гедрогенланиши) натижасида унинг эгилувчанлигини юқотиш даражаси 36,8% ни ташкил қилди. №398 сонли қудуқда ўртача коррозия даражаси 0,3150 мм/йил ни ташкил этди бу рухсат этилган чегарадан 3,1 баравар юқори эканлиги қайд этилиб, водород таъсирида мўртлшув натижасида металлнинг эгилувчанлиги юқори даражада 94% юқотилиши қайд этилди. Бу ҳолат ускунанинг металл юзаси ички тузилишининг қайтмас тарзда бузилганлигидан далолат беради. Коррозияга учрашининг асосий сабаби муҳитдаги СО2 ва H2S нинг таъсир қилишидир. Газконденсат қудуқларида коррозияни олдини олиш учун импорт реагенти билан ингибирлашга старт берилди. Биз импорт реагенти билан маҳаллий синтез қилиб олган таркибида фосфор ва азот сақловчи органик ингибиторни солиштирма таҳлил қилдик. Таҳлил ГОСТ 9.506-87 талаби бўйича олиб бажарилди. Маҳаллий ингибиторни гравиметрик усулда таҳлил қилинганда импорт реагентидан ҳам яхши натижа қайд этилди. Натижа ва самарадорлик. Емириш ингибиторлари конденсатнинг сув ва углеводород пуфакчалари ҳосил бўлишини, олтингугуртдан тозалаш қурилмаларида аминларда кўпикланишни олдини олиш, идишларнинг деворларига қурум ҳосил қилмаслигини, инсонларга нисбатан юқори даражада заҳарланишга олиб келмаслиги керак. Ушбу синовдан ўтказилаётган импорт ингибитори кўрсаткичлари ва маҳаллий хом ашёлардан сентиз қилиб олинган ингибитор таққослаш мақсадида ГОСТ 9.506-87 талаби бўйича Гравиметрик усулида ҳимояланиш даражаси таҳлил қилинди. Бундан ташқари 20 °С даги зичлиги, 20 °С даги кинематик қовушқоқлиги, қайнаш ҳарорати ва чақнаш ҳароратлари кўрилди. Қуйидаги жадвалда солиштирма таҳлиллар кўрсатилган. Номи Талаб этилган Импорт Маҳаллий кўрсаткичлар реагентини реагенти Кўриниш Оч рангдан то туқ Шаффоф Оч сарғиш рангача бўлган рангсиз рангли суюқлик суюқлик суюқлик Зичлиги, 20 °С гр/см3 0,940-0,950 0,956 0,948 pH 1% ингибитор эритмаси 6,0-8,0 6,93 6,5 ичида Кинематик қовушқоқлиги 20 °С, 5,9 6,1 мм2/с кўп эмас Чақнаш ҳарорати очиқ теглида, 35-45 °С Ҳимояланиш даражаси 10% ли 90-93 90,7 91,1 эритмада, % кам бўлмаслиги Кислотали муҳит қатлам сувида Асосий модда миқдори (қуруқ 18-22 20,8 21,2 модда), % Юқоридаги жадвалда кўриниб турибдики маҳаллий реагентимиз импорт реагенти даражасида эканлигини исботлади. Газконденсат қудуқларида синов ишларини олиб бориш учун ҳар битта қудуқнинг кунлик газ сарфи, статик босими, ишчи босими, шлейф босимлар рўйхатга олинди. Илмий тадқиқот институти ходимлари билан келишган ҳолда, ҳар битта қудуқ конструкциясини емирилиш ингибитори хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда танланди. Қудуқнинг кўрсаткичларига қараб 10% ли эритма тайёрланиб 2,5 м3 куб дан қудуққа юбриш белгилаб олинди. №261 сонли қудуқда статик Р=14 кгс/см2, ишчи Р=7,13 кгс/см2 шлефда босим Р=6,5 кгс/см2, №349 сонли қудуқда статик Р=14 кгс/см2, ишчи Р=9,7 кгс/см2 шлефда босим Р=6,8 кгс/см2, №398 сонли қудуқда статик Р=15,2 кгс/см2, ишчи Р=6,5 кгс/см2 шлефда босим Р=4,44 кгс/см2 холатда қудуқ ёпилди ва махсус агрегат ёрдамида маълум бир босим остида 15 дақиқа давомида тайёрланган эритма билан қудуқда ингибирланди. Ҳар битта қудуқни ингибирлаш давомида 0,18 м3/минут тезлик билан 14-15 кгс/см2 босимда амалга оширилди. Ингибирлаш якунлангач қудуқ димланди. Қудуқни димлашдан мақсад қудуқ деворининг ички юзасида ингибиторимиз адсорбция плёнкасини ҳосил қилиши зарур эди. Димланган қудуқ ишга туширилган вақтда машъалага продувка қилиши ҳам мумкин лекин биз бутун системани ингибирлаш мақсадида шлейф қувур утказгичларни ингибирлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисобладик. Шу орқали бутун системамиз ингибирланди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarҚораева, Дилнавоз Кумаковна, Нурқулов, Файзулла Нурмуминович, Бердиев, Санжар Алланазарович
JurnalҚўқон ДПИ. Илмий хабарлар
NashriyotҚўқон давлат педагогика институти
ISSN3030-3958
Nashr sanasi2026-10-10
Jild8
Son9
TilO‘zbek
DOI10.70728/a.series.tab.v08.i09.254
Indeksga qo‘shilgan2026-10-11

Kalit so‘zlar

газ қудуғи, коррозия, ингибитор, ингибирлаш, самарадорлиги, ҳимоя даражаси, коррозион синов, технологик қурилмалар, газ сарфи, қудуқ босими, ишлатиш жараёни.

Iqtibos keltirish

APAҚораева, Дилнавоз Кумаковна, Нурқулов, Файзулла Нурмуминович, & Бердиев, Санжар Алланазарович (2026). ГАЗ ҚУДУҚЛАРИДА ЕМИРИЛИШДАН ҲИМОЯЛОВЧИ ИНГИБИТОРЛАР ОРҚАЛИ СИНОВ ЎТКАЗИШ ВА ҲИМОЯЛАНИШ ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ. Қўқон ДПИ. Илмий хабарлар, 8(9). https://doi.org/10.70728/a.series.tab.v08.i09.254
GOST (OAK)Қораева, Дилнавоз Кумаковна, Нурқулов, Файзулла Нурмуминович, Бердиев, Санжар Алланазарович ГАЗ ҚУДУҚЛАРИДА ЕМИРИЛИШДАН ҲИМОЯЛОВЧИ ИНГИБИТОРЛАР ОРҚАЛИ СИНОВ ЎТКАЗИШ ВА ҲИМОЯЛАНИШ ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ // Қўқон ДПИ. Илмий хабарлар. – 2026. – T. 8, № 9. – DOI: 10.70728/a.series.tab.v08.i09.254.
MLAҚораева, Дилнавоз Кумаковна, Нурқулов, Файзулла Нурмуминович, and Бердиев, Санжар Алланазарович. “ГАЗ ҚУДУҚЛАРИДА ЕМИРИЛИШДАН ҲИМОЯЛОВЧИ ИНГИБИТОРЛАР ОРҚАЛИ СИНОВ ЎТКАЗИШ ВА ҲИМОЯЛАНИШ ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ.” Қўқон ДПИ. Илмий хабарлар, 8(9), 2026. https://doi.org/10.70728/a.series.tab.v08.i09.254
ChicagoҚораева, Дилнавоз Кумаковна, Нурқулов, Файзулла Нурмуминович, and Бердиев, Санжар Алланазарович. “ГАЗ ҚУДУҚЛАРИДА ЕМИРИЛИШДАН ҲИМОЯЛОВЧИ ИНГИБИТОРЛАР ОРҚАЛИ СИНОВ ЎТКАЗИШ ВА ҲИМОЯЛАНИШ ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ.” Қўқон ДПИ. Илмий хабарлар, 8(9) (2026). https://doi.org/10.70728/a.series.tab.v08.i09.254
HarvardҚораева, Дилнавоз Кумаковна, Нурқулов, Файзулла Нурмуминович, and Бердиев, Санжар Алланазарович (2026) ‘ГАЗ ҚУДУҚЛАРИДА ЕМИРИЛИШДАН ҲИМОЯЛОВЧИ ИНГИБИТОРЛАР ОРҚАЛИ СИНОВ ЎТКАЗИШ ВА ҲИМОЯЛАНИШ ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ’, Қўқон ДПИ. Илмий хабарлар, 8(9). https://doi.org/10.70728/a.series.tab.v08.i09.254
BibTeX
@article{article2026,
  title = {ГАЗ ҚУДУҚЛАРИДА ЕМИРИЛИШДАН ҲИМОЯЛОВЧИ ИНГИБИТОРЛАР ОРҚАЛИ СИНОВ ЎТКАЗИШ ВА ҲИМОЯЛАНИШ ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ},
  author = {Қораева, Дилнавоз Кумаковна and Нурқулов, Файзулла Нурмуминович and Бердиев, Санжар Алланазарович},
  journal = {Қўқон ДПИ. Илмий хабарлар},
  year = {2026},
  volume = {8},
  number = {9},
  doi = {10.70728/a.series.tab.v08.i09.254},
  url = {https://doi.org/10.70728/a.series.tab.v08.i09.254}
}

Boshqa maqola uchun iqtibos tayyorlash

Қўқон ДПИ. Илмий хабарлар jurnalidan boshqa maqolalar

Қўқон ДПИ. Илмий хабарлар — barcha maqolalar · 2026-yil arxivi