Юз ва бўйин соҳаларининг чуқур куйиш жароҳатини даволаш самарадорлигини оптималлаштириш

Б.А. Янгиев

Shoshilinch tibbiyot axborotnomasi · 2024-yil

Annotatsiya

Мақсад. Юз ва бўйин соҳасининг чуқур куйиш жароҳатларини жарроҳлик усулида даволашда вақтинчалик яра қопламаси (ВЯҚ) афзаллигини ўрганиш.Материал ва усуллар. РШТЁИМ нинг Самарқанд филиали комбустиология бўлимида 2010–2022 йилларда юз ва бўйин соҳалари чуқур куйиш жароҳатлари билан даволанган 210 та бемор 2 гуруҳга ажратилиб, уларнинг даволаш натижалари ўрганилди. Асосий гуруҳдаги 108 (51,4%) нафар беморларга юз ва бўйин соҳалари чуқур куйиш жароҳатларига «эрта некрэктомия ва «Парапран» вақтинчалик яра қопламаси (ВЯҚ) қўлланилди. Назорат гуруҳидаги 102 (48,6%) нафар беморларда анъанавий даволаш усуллари ўтказилди. Беморлар ёши 4 ойликдан 70 ёшгача бўлиб, ўртача 20±3,0 ёшни ташкил этди.Натижалар. Асосий гуруҳдаги беморларга «Парапран» вақтинчалик яра қопламаси қўлланганда 12–14 кунда юз ва бўйин соҳалари чуқур куйган жароҳатда грануляция пайдо бўлиши, жароҳатнинг қисқа муддатда тоза бўлишига, шикастланишдан кейинги 14–17-кунларда тери пластикаси амалиёти бажаришга эришилди, беморларнинг даволаниш муддатлари 28,5±2,4 кундан 21,5±1,5 кунгача қисқарди, хирургик даводан кейинги асоратлар 62,7% дан 24,1% гача камайди.Хулоса. Юз ва бўйин соҳаларининг чуқур куйишини даволашда «Парапран» вақтинчалик яра қопламасидан (ВЯҚ) фойдаланиш юқори самарали бўлиб, ушбу даволаш усули жарроҳлик тери пластикаси амалиётини эрта ўтказишга ва уни муддатларини қисқартиришга, шунингдек жароҳатни тозаланишини тезлаштирибгина қолмасдан, тери пластик амалиётидан сўнгги асоратларни камайтиришга ижобий таъсир кўрсатди

Maqola ma’lumotlari
MualliflarБ.А. Янгиев
JurnalShoshilinch tibbiyot axborotnomasi
Nashr sanasi2024-07-17
Jild17
Son2
Tilru
DOI10.54185/tbem/vol17_iss2/a4

Shoshilinch tibbiyot axborotnomasi jurnalidan boshqa maqolalar

Shoshilinch tibbiyot axborotnomasi — barcha maqolalar