Дисбиозда оғиз бўшлиғини клиник-функционал ҳолатини бахолаш ва стоматологик-ортопедик даволашда оқилона ёндашув усуллари

Джамбилов Р. С., Гаффоров С.А., Улугбекова Д.Р., Фазилбекова Г.А., Гаффорова C.C., Хамраев М.Ш.

Интегративная стоматология и челюстно-лицевая хирургия · 2025-yil

Annotatsiya

Долзарблиги. Тадқиқотда оғиз бўшлиғи (ОБ) микроорганизмлар колонизацияси миқдори ва сифатга экзоген ва эндоген омилларга боғлиқлиги, сунъий тиш протезлари (СТП) конструкцияси ва сони қараб ўзгарувчанлиги тўғрисида фикр юритилган. Андижон шахар катта ёшли инсонлаари орасида «Дисбиоз» термини билан юритлаётган ОБ микрофлораси шаклланишида омилларнинг ахамияти бахоланган, катта ёшдаги соғлом ахолиси учун дисбиознинг тавсифи ишлаб чиқишга асосли микроблар «пейзажи» - тури, колонизацияси ва миқдори аниқланиб, клиник-стоматологик картиналарда солиштирилиб, тахлил қилиб берилган. Тадқиқот максади: Оғиз бўшлиғи дисбиотик ҳолатини ташхислаш, меъёрий “пейзаж” микрофлора миқдори, таркиби ва колонизацияда СТПнинг ахамиятини асослаш. Тадқиқот объекти ва усуллари: Тадқиқотда 18-60 ёш оралиғидаги эркак ва аёллар - жами 260 нафар шахсда: I – ташхис гуруҳи (I-г.) –ОБда турли даражадаги дисбиоз аниқланганлар - 105 нафар; жумладан - 61 (58,09%) эркак; - 44 (41,9%) аёл, ўртача ёши – 44,6 да: II – ташхис гуруҳи (II-г.) – ОБда дисбиознинг турли оғирлик даражаси билан бир вактда сунъий тиш протезлари мавжуд - 96 нафар; жумладан - 41 (43,15%) эркак; - 54 (56,84%) аёллар, ўртача - 49 ёшда: III – гуруҳ – назорат гуруҳи (Н/Г) – ОБда микробиологик меъёрни аниқлаш учун жалб этилган соғломлар - 60 нафар; жумладан; - 27 эркак ва - 33 аёл, ўртача 37 ёшдагиларда ОБда микробиологик меъёрни аниқлаш учун клиник-лаборатор, анамнестик тадқиқотлар олиб борилган.Натижалар. Андижон шахри катта ёшли соғлом аҳолиси мисолида ОБдаги микрофлора миқдор диапазонлари: лактобациллалар титри - 10³-10⁴, стрептококк spp. -10⁵-10⁸, Str. Pyogenes - 0, лептотрихийлар - 10²-10⁴, стафилококк spp. -10²- 10⁴, Candida spp. - 10²- 10³, шартли-патоген энтеробактериялар -10-10², коринебактериялар - <10², бактероидлар -<10³, вейлонеллалар -10³–10⁸, фузобактериялар -10³-10⁴, Staph. Aureus - 0, нейссериялар -10⁵-10⁷ аниқланган. ОБнинг дисбиотик ҳолати I даражада — резидент микрофлоранинг камайиши; II даражада — резидент ва шартли-патоген микрофлора таркибининг ўзгариши; III даражада — Candida spp. замбуруғларининг кўпая бориши билан тавсифланади. Тиш қатори нуқсонларини бартараф этишда қўлланилган СТПнинг циркон ва чиннили махсулотларга алмаштириш ва “Укроп” доривор ўсимлигини дамламасидан хамда тозза баргларидан фойдаланиш орқали ОБ микрофлорасини шакллантиришдаги ахамияти тўғрисида қатор клиник-стоматологик натижалар олинган.Хулосалар. ОБдаги дисбиознинг оғирлиги таснифи буйича - I даражали, - П даражали ва - III даражали тавсифи яратилган хамда Андижон шахри катта ёшли ахолиси учун меъёрий кўрсаткичларга асос солинган. СТП мавжуд ОБда микробиологик “пейзаж” тавсифи келтирилган. Олинган натижалар клиник стоматологияда ОБда ортопедик стоматология амалиётида “Укроп” барги ва дамламасининг самарадорлиги режалаштираётган даво-профилактиканинг самарадорлигини башоратлашга асос бўлиши исботланган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarДжамбилов Р. С., Гаффоров С.А., Улугбекова Д.Р., Фазилбекова Г.А., Гаффорова C.C., Хамраев М.Ш.
JurnalИнтегративная стоматология и челюстно-лицевая хирургия
Nashr sanasi2025-11-25
Jild4
Son3-4(11-12)
Betlar76-86
DOI10.57231/j.idmfs.2025.4.3.010

Интегративная стоматология и челюстно-лицевая хирургия jurnalidan boshqa maqolalar

Интегративная стоматология и челюстно-лицевая хирургия — barcha maqolalar