Мактабгача ёшдаги болаларда стоматологик касалликлар ривожланишининг хавф омилларини баҳолаш

Сафарова М. С.

Интегративная стоматология и челюстно-лицевая хирургия · 2024-yil

Annotatsiya

Болалар ёшида тиш касалликларининг жадал ўсиши умумий амалиёт шифокорлари томонидан амалий қўллаш учун замонавий превентив дастурларни ишлаб чиқиш, тиш-жағ тизими касалликларини аниқлаш ташхисий усулларини кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатади. У ёки бу касаллик ривожланиши хавфи омилларини ўрганиш ва уларни тизимга солиш муваффақиятли профилактика учун асос бўлувчи мезонлар бўлиб ҳисобланади. Этиотроп профилактика эса 70-100 % ҳолларда самарали, муайян патология ривожланиши механизмларини огоҳлантирувчи патоген профилактика 40-50% ҳолларда самарали ҳисобланади. Мавзунинг долзарблигини инобатга олган ҳолда озиқланиш турига кўра, мактабгача бўлган болаларда стоматологик касалликлар профилактикасини такомиллаштиришни ўз олдимизга мақсад қилиб белгиладик. Тадқиқотимизда 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 1066 нафар мактабгача ёшдаги болалар иштирок этди. Болалардаги мавжуд тиш-жағ тизими патологияси хавфининг асосий омилларини аниқлаш мақсадида биз томондан ишлаб чиқилган “Сунъий озиқлантиришда бўлган болаларда тиш-жағ тизими касалликларини олдини олиш” саволномаси (DGU 13451) орқали болаларнинг стоматологик ҳолатига баҳо берилди ва ота-оналар ўртасида сўровнома ўтказилди. Натижада болаларда стоматологик касалликларнинг эрта ривожланиши учун асосий хавф омилларидан бири чақалоқлик даврида сунъий ва аралаш озиқлантириш деган хулосага келдик.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarСафарова М. С.
JurnalИнтегративная стоматология и челюстно-лицевая хирургия
Nashr sanasi2024-03-12
Jild3
Son1(6)
Betlar202-206
DOI10.57231/j.idmfs.2024.3.1.027

Интегративная стоматология и челюстно-лицевая хирургия jurnalidan boshqa maqolalar

Интегративная стоматология и челюстно-лицевая хирургия — barcha maqolalar