Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми мавжуд инсонларда комплекс стоматологик ёрдамни такомиллаштириш

Пулатова Р.С. Гаффоров С.А.

Интегративная стоматология и челюстно-лицевая хирургия · 2024-yil

Annotatsiya

Долзарблиги. Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС) мавжуд беморлар сони кескин кўпайиши; фақатгина Ўзбекистонда охирги 5 йилда 48 658 бемор қайд этилиши, уларнинг аксарияти 29-50 ёш оралиғидалиги, ва айнан шу даврда ушбу беморларнинг стоматолог қабулига кўпроқ мурожаат этиши долзарблиги келтирилган. ОИТС мавжуд беморларда тиббий ёрдам, айниқса стоматологик ихтисослашган ёрдам кўрсатиш муаммоси долзарблиги таъкидланиши билан замонавий сунъий тиш протезлари (СТП) қўллаш ёрдамида, пародонт тўқимасини функционал ҳолатини яхшилаш орқали, тиш қаторларидаги чайнов босимига чидамлилик самараси яхшиланган. Тадқиқотнинг мақсади: ОИТС мавжуд беморларда ортопедик стоматологик ёрдам кўрсатиш самарадорлигини оширишдан иборат. Тадқиқот усуллари ва материаллар 2022-2024 йилларда 18-56 ёш оралиғидаги ОИТС мавжуд бўлган 384 нафар бемор (асосий гуруҳ – А/Г) ва назорат гуруҳи (Н/Г) сифатида 258 нафар соматик жиҳатидан соғлом, стоматолог врач қабулига мурожаат қилган инсонлар танланган. Клиник-стоматологик, лаборатор, функционал ва гистоморфологик тадқиқотларда оғиз бўшлиги (ОБ) аъзо ва тўқималари ҳамда “Vertex termo sens” “Фторакс” хомашёси ва “Gluma Comfort Bond” қўлланилган СТПларининг жиҳатлари бахоланган. Натижалар. ОИТС мавжуд беморлар ОБ тўқима ва аъзоларида кечаётган патологик ўзгаришлар, ноодатий клиник хусусиятлари, учраш даражасининг частотаси ва кечишининг ўзига хослиги билан фарқ қилиши, тиш қаторидаги нуқсонлар юқори кўрсаткичдалиги, чайнаш босимига чидамлилик кўрсаткичларининг салбий ўзгаришлари, маҳаллий иммун тизимнинг салбий ўзгаришлари кузатилиб, ОБда мавжуд СТП ушбу тоифадаги беморлар учун замонавий тиббий қарашларга жавоб бермаслиги ҳамда таклиф қилинган протезлар ёрдамида самарали даво-профилактика натижалари асосланган.Хулосалар. ОИТС мавжуд беморларнинг ОБ тўқима ва аъзоларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб, "Vertex термо сенс" “Фторакс” хомашёсидан тайёрланган СТПларини "Gluma Comfort Bond" адгезивига тўйинтириб СТПнинг самараси - тиш қаторларини тикланганида, ОБ гигенаси ва морфофункционал ижобий ўзгаришида акс этган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarПулатова Р.С. Гаффоров С.А.
JurnalИнтегративная стоматология и челюстно-лицевая хирургия
Nashr sanasi2024-12-20
Jild3
Son3(8)
Betlar72-82
DOI10.57231/j.idmfs.2024.3.3.008

Интегративная стоматология и челюстно-лицевая хирургия jurnalidan boshqa maqolalar

Интегративная стоматология и челюстно-лицевая хирургия — barcha maqolalar