ЎТКИР МИОКАРД ИНФАРКТИ РИВОЖЛАНГАН БЕМОРЛАРДА ТРОПОНИН ДАРАЖАСИ БИЛАН NGAL ВА KIM-1 ОРАСИДАГИ КОРРЕЛЯЦИОН БОҒЛИҚЛИКНИ БАҲОЛАШ

Абдувалиева И.Х., Гадаев А.Г., Мухамедова Н.Х., Сабирова М.Р.

Вестник Ассоциации пульмонологов Центральной Азии · 2026-yil

Annotatsiya

Юракнинг ўткир инфаркти (ЎЮИ) кўп ҳолларда буйракнинг ўткир шикастланиши (ЎБШ) билан асоратланади, бу эса прогнозни ёмонлаштиради ва ўлим ҳолатини оширади, шу муносабат билан буйрак функциясининг эрта бузилишини аниқлаш жуда муҳим ҳисобланади. NGAL (нейтрофил желатиназа билан боғлиқ липокалин), KIM-1 (буйрак шикастланиши молекуласи-1) ва цистатин C каби замонавий биомаркерлар ЎБШни эрта аниқлашда юқори сезгирликка эга, аммо уларнинг миокард шикастланишининг асосий маркери бўлган тропонин билан муносабати ҳақидаги маълумотлар чекланган. Ушбу тадқиқотнинг мақсади — ЎЮИ бўлган беморларда қондаги тропонин даражалари билан NGAL, KIM-1 ва цистатин C ўртасидаги корреляцияни баҳолаш. Жами 60 нафар ЎЮИ бемори ва 30 нафар барқарор зўриқиш стенокардияси бўлган беморлар биокимёвий ва иммунологик таҳлиллар, жумладан ИФА орқали ўрганилди, кейин корреляция ва регрессия таҳллари амалга оширилди. Тропонин ва NGAL (r = 0.7, p < 0.05), тропонин ва KIM-1 (r = 0.6, p < 0.05), шунингдек тропонин ва цистатин C (r = 0.65, p < 0.001) ўртасида кучли ижобий корреляциялар аниқланди, бу тропонин ўсиши буйрак шикастланиши биомаркерларининг кўтарилиши билан параллел кечишини кўрсатади. Олинган маълумотлар NGAL ва KIM-1нинг айниқса катта диагностик аҳамиятга эга эканини ва ЎЮИ давомида ЎБШни эрта аниқлашга ёрдам бериши мумкинлигини кўрсатади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarАбдувалиева И.Х., Гадаев А.Г., Мухамедова Н.Х., Сабирова М.Р.
JurnalВестник Ассоциации пульмонологов Центральной Азии
Nashr sanasi2026-01-11
Jild16
Son11
Betlar130-135
TilRus

Kalit so‘zlar

юрак инфаркти, буйрак дисфункцияси, тропонин, NGAL, KIM-1.

Ilmiy soha

Вестник Ассоциации пульмонологов Центральной Азии jurnalidan boshqa maqolalar

Вестник Ассоциации пульмонологов Центральной Азии — barcha maqolalar