ТАДБИРКОРЛИК ТАВАККАЛЧИЛИКЛАРИНИ ТАСНИФЛАШНИНГ ЗАРУРЛИГИ ВА УСУЛЛАРИ

Ўзбекистон суғурта бозори · 2023-yil

Annotatsiya

Мақолада тадбиркорлик таваккалчиликлари ва уларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга таъсири масалалари, тадбикорлик фаолиятини амалга оширишда таваккалчиликлардан четлаб ўтишнинг имконисизлиги ва шу муносабат билан тавккалчиликларни илмий асосда ўрганиш, бунинг учун уларни турли хусусиятлари бўйича таснифлаб олиш зарурлиги асослаб берилган. Тадқиқотчининг ҳамда бошқа олимларнинг фикрига кўра, таваккалчиликларни аввалам бор умумий тарзда таснифлаб олиш, ундан кейин уларнинг келиб чиқиш манбаларига кўра таснифлаш, пайдо бўлиш сабабларига кўра таснифлаш ва сўнгги босқичда олдинги амалга оширилган таснифларни умумлаштирган ҳолда таснифлашни амалга ошириш ҳар жиҳатдан мукаммал таснифлашга эришиш мумкин. Бозор иқтисодиёти шароитида барча соҳаларда ўзаро рақобатнинг кучайиши таваккалчиликлар ҳажмининг ортишига олиб келиши ва бу ўз ўрнида уларни турли йўллар билан бошқариш заруратини келтириб чиқариши таъкидланади. Таваккалчиликларни тўғри ва мукаммал таснифлаш ушбу таваккалчиликларни бошқариш усулларини тўғри    танлаш     имконини    беради.  Уларни суғурталашга қарор қилинганда тўғри суғурталаш, суғурта суммалари ва оптимал тариф ставкаларини белгилаш имконини беради.  

Maqola ma’lumotlari
JurnalЎзбекистон суғурта бозори
Nashr sanasi2023-09-30
Betlar23-26
TilO‘zbek

Ilmiy soha

Ўзбекистон суғурта бозори jurnalidan boshqa maqolalar

Ўзбекистон суғурта бозори — barcha maqolalar