Тадбиркорлик кодекси лойиҳасининг илмий ва концептуал асослари

Рузиназаров, Шуҳрат, Ruzinazarov, Shukhrat, Рузиназаров, Шуxрат

Юриспруденция · 2026-yil

Annotatsiya

Ушбу мақолада илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлик кодексини қабул қилишнинг аҳамияти, зарурияти, мақсади, ҳуқуқий тартибга солиш предмети ва тадбиркорлик соҳасида амалдаги махсус қонун ҳужжатлари тизимли таҳлил қилинган. Унда тадбиркорлик қонун ҳужжатларини тизимлаштиришнинг аҳамияти, зарурияти, рақамли тадбиркорликка оид қонунчиликни шакллантириш, виртуал майдондаги муносабатларни устувор ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш истиқболлари таҳлил этилган. Норматив-ҳуқуқий тизимда тадбиркорлик қонун ҳужжатларининг роли ва ўрнига алоҳида аҳамият берилиб, Президентнинг Тадбиркорлик кодексини қабул қилиш ҳақидаги ташаббусини рўёбга чиқаришда соҳада ақлли ҳуқуқий тартибга солишнинг мақбул қонунчилик моделини яратишнинг ҳуқуқий механизмлари очиб берилган. Тадбиркорлик муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишга оид кодификациялаштириш ҳужжатини ишлаб чиқиш мураккаблиги сабабли унинг концептуал ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш асосли тарзда ифода этилган. Амалдаги тадбиркорлик қонун ҳужжатларини хатловдан ўтказишнинг шакл ва усуллари, уни мақбуллаштиришнинг ташкилий-ҳуқуқий ечимлари тавсифланган. Энг муҳими, тадбиркорлик қонун ҳужжатларини кодификациялаштиришнинг нафақат бугунги ҳолати, балки рақамли реаллик шароитида уни ривожлантириш тенденцияларини инобатга олиб, ҳаққоний ҳуқуқий асосларини ифода этиб беришнинг илмий тасдиқлари баён этилган. Чуқур илмий ва амалий таҳлилга асосланган мақолада мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишга оид норматив-ҳуқуқий тизим умумий тавсифланган. Унда қонун ҳужжатларини тизимлаштиришнинг замонавий тенденцияларини инобатга олиб, соҳага оид халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлилига алоҳида аҳамият берилиши лозимлиги тадқиқ этилгани диққатга сазовордир. Энг муҳими, Тадбиркорлик кодексини ишлаб чиқишда унинг Фуқаролик кодекси билан ўзаро нисбати қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги масала бўйича илмий доктринал ёндашувлар ҳамда муаллифлик нуқтаи назарларнинг ҳар томонлама чуқур ечимларига оид хулосалар ишончли далил ва исботлар билан очиб берилган. Айниқса, хорижий давлатларнинг тадбиркорликка оид қонун ҳужжатлари, жумладан, Германиянинг рақамли бизнес норма ижодкорлиги тажрибасидан фойдаланиш зарурияти асослантирилган. Ушбу илмий мақолада тадбиркорлик соҳасида учраётган тизимли муаммоларни ташкилий-ҳуқуқий ҳал қилишнинг асослари илк маротаба тавсифлаб берилган. Тадбиркорлик кодексини ишлаб чиқишдаги мақсадли-муаммоли масалаларнинг илмий норма ижодкорлиги таҳлили ва устувор йўналишлари чуқур таҳлил этилгани ҳамда тадбиркорлик ҳуқуқи доктринаси нуқтаи назаридан унинг ғоятда аҳамиятли жиҳатлари очиб берилганини муаллифнинг узоқ йиллик илмий ва амалий тадқиқоти маҳсули сифатида баҳолаш мумкин. Шунингдек, унда айрим халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар моҳияти, хорижий давлатларнинг тадбиркорлик бўйича илғор қонунчилиги таж-рибаси ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги тизимли муаммоларни ташкилий-ҳуқуқий ҳал қилишнинг йўллари ёритиб берилган. Бундан ташқари, Тадбиркорлик кодексини ишлаб чиқишдаги мақсадли-муаммоли масалаларнинг илмий асослари ва норма ижодкорлигининг устувор йўналиш-лари ҳар томонлама чуқур ўрганилиб, асослантирилган хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди. 

Maqola ma’lumotlari
MualliflarРузиназаров, Шуҳрат, Ruzinazarov, Shukhrat, Рузиназаров, Шуxрат
JurnalЮриспруденция
Nashr sanasi2026-02-01
Jild1
Son1
Betlar89-105
TilO‘zbek

Kalit so‘zlar

national legal system, entrepreneurial legislation, unification, systematization, Entrepreneurial code, digital rights, digital business, entrepreneurial activity, digital civil circulation, legal protection, subject of legal regulation, entrepreneurial legal relationship., национальная правовая система, предпринимательское законодательство, унификация, систематизация, Предпринимательский кодекс, цифровые права, цифровой бизнес, предпринимательская деятельность, цифровой гражданский оборот, правовая защита, предмет правового регулирования, предпринимательские правоотношения., миллий ҳуқуқий тизим, тадбиркорлик қонун ҳужжатлари, унификация, тизимлаштириш, Тадбиркорлик кодекси, рақамли ҳуқуқ, рақамли бизнес, тадбиркорлик фаолияти, рақамли фуқаролик муомаласи, ҳуқуқий ҳимоя, ҳуқуқий тартибга солиш предмети, тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатлари.

Ilmiy soha

Юриспруденция jurnalidan boshqa maqolalar

Юриспруденция — barcha maqolalar