ПОЛИМЕР МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИ ИШЧИЛАРИНИНГ ЁЗ МАВСУМИДА ЮҚОРИ ХАВФ ГУРУҲИГА КИРУВЧИ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ИСТЕЪМОЛИНИНГ ГИГИЕНИК ТАҲЛИЛИ

Эрматов Н.Ж., Азизова Ф.Л., Камилов Дж.Ю.

Ёш олимлар тиббиёт журнали · 2026-yil

Annotatsiya

Ушбу тадқиқотда 2023–2025 йилларда Жиззах вилоятидаги «Jizzax Master Building Products VERO Group» АЖ полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат қилаётган 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган жами 280 нафар ишчиларнинг йилнинг ёз мавсумида овқатланиш ҳолатини гигиеник таҳлил қилиш ва физиологик меъёрга мос келиш аналитик таҳлили амалга оширилган. Ишчиларнинг фасллар кесимидаги овқатланиш рационини баҳолаш материаллари экспедиция шароитида йил давомида 4 марта (қиш, баҳор, ёз, куз мавсумларида) ўртача кунлик кўрсаткичларда 14 кун давомида истеъмол қилган аниқ маҳсулотларни ҳисоб варақасида қайд этилган ва бу тадқиқотда йилнинг ёз мавсумида натижалар келтирилган. Олинган натижалар СанНваҚ 0007-2020 талаблари асосида баҳоланган ва кунлик рационда асосий озиқа моддалар ва энергетик қиймати «Озиқ-овқат маҳсулотларининг кимёвий таркиби»бўйича ҳисобланган. Ушбу тадқиқотда полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларининг ёз мавсумларидаги ҳақиқий овқатланиш ҳолати ўрганилиб, кунлик рационда физиологик меъёрдан ортиқ истеъмол қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари гигиеник жиҳатдан баҳоланди. Таҳлил натижасида ҳар икки мавсумда қаҳва, маргарин, ош тузи, қандолат маҳсулотлари, оқ нон, шакар ва айрим бошқа маҳсулотларнинг меъёрдан ортиқ истеъмол қилиниши аниқланди. йилнинг ёз мавсумида энг кўп ортиқча истеъмол қилинган қаҳва меъёрнинг 560,0%, маргарин- 86,0%, ош тузи-264,0%, қандолат маҳсулотлари- 208,3%, олий навли оқ нон-152,4% ҳамда аччиқ зиравор ва тузламалар-155,0% даражасида қайд этилди ва соф сабзавотларнинг айрим турлари физиологик эҳтиёждан кам истеъмол қилинган. Аниқланган ҳолатлар ишчилар кунлик рациони таркибида номутаносиблик мавжудлигини кўрсатиб, овқатланишни мавсумий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда мақбуллаштириш зарурлигини асослайди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarЭрматов Н.Ж., Азизова Ф.Л., Камилов Дж.Ю.
JurnalЁш олимлар тиббиёт журнали
Nashr sanasi2026-06-20
Son18
Betlar476-482
TilRus

Kalit so‘zlar

соғлом овқатланиш, ёз мавсуми, полимер ишлаб чиқариш, ишчилар, ҳақиқий овқатланиш, юқори хавф гуруҳи маҳсулотлари.

Ilmiy soha

Ёш олимлар тиббиёт журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Ёш олимлар тиббиёт журнали — barcha maqolalar