ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ГИПЕРТИРЕОЗ НАТИЖАСИДА ОШҚОЗОН ОСТИ БЕЗИ ПАРЕНХИМАСИНИНГ СОЛИШТИРМА МОРФОМЕТРИК КЎРСАТКИЧЛАРИ

Орипов Ф.С., Тогаева Г.С.

Ёш олимлар тиббиёт журнали · 2025-yil

Annotatsiya

Ҳозирги кунда эндокрин тизим касалликлари, хусусан гипертиреоз ҳолатлари тарқалиши ва уларнинг ички органларга, жумладан ошқозон ости безига бўлган таъсирини чуқур ўрганиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу кузатиладиган ўзгаришларни ўрганиш мақсадида тажриба ҳайвонларида экспериментал гипертиреоз модели яратилди. Ушбу тадқиқотимизда экспериментал гипертиреоз шароитида каламушлар ошқозон ости бези паренхемасида юзага келадиган морфологик ва морфометрик ўзгаришлар ўрганилди. Бунинг учун назорат ва тажриба гуруҳлари каламушларидан олинган ошқозон ости бези препаратларининг морфологик ва морфометрик солиштирма таҳлили ўтказилди. Гипертиреоз таъсирида ошқозон ости бези тўқималарида атрофик, дистрофик, гиперпластик ўзгаришлар юзага келди. Панкреоцитлар морфологиясида ва морфометриясида назорат гуруҳига нисбатан меъёрдан фарқли равишда ишонарли равишда аҳамиятли ўзгаришлар кузатилди. Бу ўзгаришлар меъда ости безининг экзокрин ва эндокрин функцияларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarОрипов Ф.С., Тогаева Г.С.
JurnalЁш олимлар тиббиёт журнали
Nashr sanasi2025-09-27
Son15
Betlar67-69
TilRus

Kalit so‘zlar

гипертиреоз, панкреатоцитлар, морфология, морфометрия, меъда ости бези.

Ilmiy soha

Ёш олимлар тиббиёт журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Ёш олимлар тиббиёт журнали — barcha maqolalar