НОДИРШОҲНИНГ ҲИНДИСТОНГА ҲАРБИЙ ЮРИШИ ВА УНИНГ БОБУРИЙЛАР ИМПЕРИЯСИ ТАҚДИРИГА ТАЪСИРИ (1738–1739 ЙИЛЛАР)

Каримов, Ўктам Менглиевич

Қўқон ДПИ. Илмий хабарлар · 2026-yil

Annotatsiya

Мақолада XVIII асрнинг биринчи ярмида Шарқда юз берган йирик ҳарбий-сиёсий воқеа — Эрон ҳукмдори Нодиршоҳ Афшорнинг 1738–1739 йилларда Бобурийлар Ҳиндистонига уюштирган ҳарбий юриши комплекс тарзда таҳлил қилинади. Тадқиқотнинг асосий мақсади ушбу юришнинг кўп қиррали сабабларини, ҳарбий-сиёсий босқичларини ҳамда Бобурийлар империяси ва бутун минтақа тақдирига кўрсатган узоқ муддатли таъсирини манбашунослик нуқтаи назаридан очиб беришдан иборат. Тадқиқотда тарихий-қиёсий, тарихий-генетик ва проблемали-хронологик усуллар, шунингдек, манбаларга танқидий ёндашув методи қўлланилди. Форс, ҳинд, рус ва ғарб тарихшунослигига оид манбаларни қиёсий таҳлил қилиш орқали юришнинг иқтисодий (Эрон хазинасининг қашшоқлашуви ва ёлланма қўшинни таъминлаш зарурати), сиёсий (Бобурийлар давлатидаги ички низолар) ва баҳона тарзидаги (афғон қочқинлари масаласи) омиллари ажратиб кўрсатилди. Тадқиқот натижасида Карнал жанги (1739) Бобурийлар ҳарбий қудратининг таназзулини намоён этган ҳал қилувчи нуқта эканлиги, Деҳлининг талон-тарож қилиниши ҳамда Товус тахти ва Кўҳинур каби рамзий бойликларнинг олиб кетилиши эса империянинг моддий ва маънавий заифлашувини тезлаштиргани асосланди. Ишнинг илмий янгилиги турли миллий тарихшунослик анъаналарига оид манбаларнинг ягона таҳлилий доирада умумлаштирилишидадир. Натижалардан олий таълим муассасаларида Шарқ тарихи, манбашунослик ва халқаро муносабатлар тарихи фанларини ўқитишда фойдаланиш мумкин.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarКаримов, Ўктам Менглиевич
JurnalҚўқон ДПИ. Илмий хабарлар
Nashr sanasi2026-07-13
Jild8
Son6
Betlar1041-1050
TilIngliz
DOI10.70728/a.series.ijt.v08.i06.020

Kalit so‘zlar

Нодиршоҳ Афшор, Бобурийлар империяси, Муҳаммадшоҳ, Карнал жанги, Деҳли, Товус тахти, Кўҳинур, ҳарбий юриш, Эрон, тарихий манбашунослик.

Ilmiy soha

Қўқон ДПИ. Илмий хабарлар jurnalidan boshqa maqolalar

Қўқон ДПИ. Илмий хабарлар — barcha maqolalar