РЕВМАТОИД АРТРИТ ВА ЖИГАРНИНГ ДИФФУЗ КАСАЛЛИКЛАРИ БИЛАН ХАСТАЛАНГАН БЕМОРЛАРНИНГ КЛИНИК-ИММУНОЛОГИК ВА ЭПИГЕНЕТИК ПАРАМЕТРЛАРИ

Шукурова Ф.Н., Эшмурзаева А.А.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2026-yil

Annotatsiya

Мақсад: ушбу тадқиқот ревматоид артрит (РА) ташхисли беморларнинг қон зардобида микроРНК 122 ва 221 экспрессия даражасининг ушбу тоифа беморларда жигарнинг шикастланиш сабаблари билан боғлиқ зардоб биомаркерлари сифатида патогенетик жиҳатларини аниқлашга қаратилганТадқиқот усуллари: РА ташхисли умумий 148 нафар (1-кичик гуруҳда 17 нафар РА ва сурункали вирусли гепатит (СВГ) ташхисли, 2-кичик гуруҳда 45 нафар РА ва жигарнинг ноалкагол ёғ хасталиги (ЖНАЁХ) мавжуд беморлар ва 3-кичик гуруҳда 86 нафар жигарда бирламчи ёндош касалликлари қайд этилмаган РА ташхисли) беморларнинг периферик қон намуналаридан микроРНК 122 ва 221 (miRNA122/221) ажратиб олиниб, уларнинг экспрессия даражасининг ифодалари реал вақтда тескари транскрипция полимераза занжир реакцияси (ПЗР) ёрдамида аниқланди. Cўнгра натижаларнинг патологик холатларнинг патогенези билан боғлиқ жиҳатлари таҳлил қилинди ҳамда унинг жигар функциясининг бошқа белгилари билан ўзаро боғлиқлиги аниқланди.Натижалар: РА ва СВГ билан оғриган беморларда miRNA122 нинг ифода даражаси 2 ва 3 гуруҳдаги субъектлар билан солиштирилганда сезиларли даражада кам эди, miRNA221 ифода даражаси эса аксинча бошқа гуруҳлардаги беморларда аниқланган кўрсаткичлардан юқори бўлди (р = 0,005). Бундан ташқари, miRNA221 экспрессияси даражаси РА ва ЖНАЁХ билан касалланган беморларда ҳам 3 гуруҳдаги беморларнинг кшрсаткичларидан бироз юқорилиги билан фарқланди ва фарқ статистик жиҳатдан аҳамиятли эди (р = 0,005). МiRNA 221 экспрессияси даражасининг фиброз босқичлари билан ўзаро боғлиқлиги ҳамда miRNA122 ифода даражалари АЛТ (p < 0,005) ва АСТ (p < 0,001) билан сезиларли даражада боғлиқлиги аниқланди. Хулоса. Тадқиқот натижаларидан хулоса қилишимиз мумкинки, miRNA122/221 ифодасининг РА ва жигарнинг диффуз касалликлари билан мураккаб боғлиқликларинг аниқланиши, бу РА ва жигар патологияларининг истиқболли белгиси бўлиши мумкинлигини кўрсатди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarШукурова Ф.Н., Эшмурзаева А.А.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2026-06-12
Son34
Betlar233-238
TilRus

Kalit so‘zlar

сурункали диффуз жигар касалликлари, ревматоид артрит, микроРНК 122, микроРНК 221.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar