УЗУН ДИАСТАЗЛИ ҚИЗИЛЎНГАЧ АТРЕЗИЯСИ: РЕКОНСТРУКТИВ ЖАРРОҲЛИКНИ РЕЖАЛАШТИРИШДА 3D МСКТНИНГ АҲАМИЯТИ

Эшкабилов Ш.Д., Абдуазизов М.А., Ахмедова А.Р., Ёқубов А.А.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2026-yil

Annotatsiya

Мақсад: Узун диастазли қизилўнгач атрезиясида эзофагостомия ва гастростомиядан кейин реконструктив жарроҳликни режалаштиришда 3D реконструкцияли мултиспирал компьютер томография (МСКТ)нинг диагностик аҳамиятини баҳолаш. Материал ва усуллар. 2022–2025 йиллар оралиғида эзофагостомия ва гастростомия мавжуд бўлган, узун диастазли қизилўнгач атрезияси билан касалланган 25 нафар беморда операциядан олдин 3D реконструкцияли МСКТ текшируви ўтказилди. Қизилўнгач дистал сегментининг кўкс оралиғидаги жойлашуви, атроф анатомик тузилмалар билан муносабати ва ҳаракатчанлиги комплекс баҳоланди ҳамда ҳаракатчанлик даражасига кўра тоифаланди. Натижалар. 3D реконструкцияли МСКТ барча беморларда дистал сегментни ишончли визуализация қилиш имконини берди. Дистал сегмент ҳаракатчанлиги 56% ҳолатда юқори, 28% ҳолатда ўртача ва 16% ҳолатда паст деб баҳоланди. Олинган маълумотлар асосида реконструктив жарроҳлик тактикаси индивидуал белгиланиб, эзофагоэзофагоанастомозни шакллантириш имконияти операциядан олдин прогноз қилинди. Томографик ва интраоперацион маълумотлар ўртасида юқори мувофиқлик қайд этилди. Хулоса. 3D реконструкцияли МСКТ узун диастазли қизилўнгач атрезиясида реконструктив жарроҳликни режалаштириш учун юқори ахборотли ва ишончли диагностика усули бўлиб, дистал сегмент ҳаракатчанлигини олдиндан баҳолаш орқали индивидуал жарроҳлик тактикасини танлаш ва асоратлар хавфини камайтиришга хизмат қилади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarЭшкабилов Ш.Д., Абдуазизов М.А., Ахмедова А.Р., Ёқубов А.А.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2026-04-23
Son33
Betlar237-243
TilRus

Kalit so‘zlar

узун диастазли қизилўнгач атрезияси, 3D реконструкцияли МСКТ, эзофагостомия.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar