БОЛДИР СУЯКЛАРИ ОЧИҚ СИНИШЛАРИДА ИНФЕКЦИОН АСОРАТЛАР ВА БИТМАСЛИКЛАР ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ

Давлатов Б.Н., Тўхтаев Ж.Ж.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2026-yil

Annotatsiya

Болдир суяклари очиқ синишлари таянч-харакат аппарати травматик шикастланишларининг энг оғир шаклларидан бири сифатида қолиб, улар инфекцион асоратлар ва консолидация бузилишлари билан кечадилар. Мазкур муаммо долзарблиги, ҳам катта болдир суягининг анатомик-биокимёвий ҳусусиятлари, ҳам меҳнатга қобилиятли ёшда бўлган беморларда жароҳатнинг юқори энергияли механизмлари билан белгиланади. Мазкур шарҳ мақсади, жаҳон адабиёти маълумотларига ҳамда Ўзбекистон ҳудудида бажарилган тадқиқотлар натижаларига таянган ҳолда, болдир очиқ синишларининг эпидемиологик ҳусуиятларини, шунингдек, асоратларини ва битмасликларини таҳлил қилишдан иборат. Ушбу шарҳда асоратлар тарқалганлиги, уларнинг юмшоқ тўқималар шикастланишларининг даражаси, кўрсатилган жарроҳлик ёрдам ҳусусиятлари, ҳамда соғлиқни сақлаш тизимининг ташкилий омиллари билан боғлиқлилиги ҳақидаги маълумотлар умумлаштириб берилган. Инфекцияли асоратлар ва битмасликлар ноқулай ҳаражатларнинг асосий юкини шакллантириши ва даволаш давомийлигини, такрорий ташриҳлар частотасини, ҳамда беморларда ногиронлашиш даражасини белгилаши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикасида мазкур муаммо асосан бир марказли клиник сериялар даражасида ўрганилганлиги туфайли, баҳолашнинг бир шаклга келтирилган мезонлари ва узоқ муддатли катамнестик кузатувларга асосланган кейинги кўп марказли эпидемиологик тадқиқотлар зарурати таъқидланди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarДавлатов Б.Н., Тўхтаев Ж.Ж.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2026-03-14
Son31
Betlar228-233
TilRus

Kalit so‘zlar

болдир очиқ синишлари; инфекцияли асоратлар; синишлар битмаслиги; эпидемиология; жароҳатдан кейинги остеомиелит; юмшоқ тўқималар шикастланиши.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar