БИРЛАМЧИ АТЕЛЕКТАЗ ФОРМАЛАРИ БЎЙИЧА ЎПКА ТЎҚИМА СТРУКТУР БИРЛИКЛАРИНИНГ МОРФОМЕТРИК КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ЎРГАНИШ

Рўзиева З.И.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2026-yil

Annotatsiya

Ўпка бирламчи ателектазининг сифат кўрсатгичлари ўпкада ривожланган макроскопик ва микроскопик ўзгаришлар даражаси ва патогенетик механизми ўрганилган. Ўпка бирламчи ателектазининг сифат кўрсатгичлари ўпкада ривожланган макроскопик ва микроскопик ўзгаришларнинг рангига, ўлчамларига, ўпка тўқимасидан фарқ қилиш даражасига, хаво билан тўлмаганлигига қараб баҳоланади. Ўрганиш жараёнида жами 98та, шундан 54та чала, 44та етилиб туғилган чақалоқлар клиник-анамнестик маълумотлари ўпка тўқима структур бирликларининг морфометрик кўрсатгичлари ўрганилди. Ўрганишлар шуни кўрсатдики, янги туғилган чақалоқлар ўпкасида бирламчи ателектаз ривожланишига она касалликларидан преэклампсия, эклампсия, инфекцион касалликлар, эндокрин патология ва ҳар хил экстрагенитал касалликлар, ҳамда туғруқ жараёнига боғлиқ асоратлар ҳар хил даражада хавфли омил бўлиши аниқланди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarРўзиева З.И.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2026-03-14
Son31
Betlar156-159
TilRus

Kalit so‘zlar

чақалоқ, ўпка бирламчи ателектази, ўпка тўқимаси, чала туғилиш, хавфли омил, она касалликлари, туғруқ патологиялари соматик касалликлар.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar