УЙҒУР ТАБОБАТИ АТАМАЛАРИНИ ХИТОЙ ИЕРОГЛИФЛАРИ ВОСИТАСИДА ИФОДАЛАШГА ОИД ЎЗИГА ХОСЛИКЛАР

Гисаров, Фарход

Қўқон ДПИ. Илмий хабарлар · 2026-yil

Annotatsiya

Ушбу мақолада уйғур табобатида доривор сифатида қўлланиладиган шифобахш ўсимликлар номларини хитой тилига иероглифлар воситасида транскрипция қилиш масаласига эътибор қаратилади. Маълумки, уйғур халқ анъанавий табобати ўзининг узоқ даволаш тарихига эга. Ва бу даволаш тизимида қўлланиладиган ўсимлик ҳамда маъданларнинг номлари уйғур тилида ва уйғур ёзувида ифода этиб келинади. Уйғур халқи Хитой Халқ Республикаси ҳудудида истиқомат қилиб келаётганлиги сабабли бу атамаларни ҳам давлат тили ва ёзувига ўгириш эҳтиёжи юзага келади. Иероглифлар асосида ўқийдиган хитой ўқувчилари бу табобат атамаларининг уйғурча талаффузини билишлари учун “Уйғур табоати хом дорилари энциклопедияси” қўлланмаси муаллифлари бу номларни уйғурча талаффуз асосида хитой иероглифлари воситасида ифодалашга уринганлар. Уйғур тилида туркий тилга хос бўлган фонетик ўзига хосликлар мавжуд, бироқ хитой тилида бўғинларни ифодалаш учун иероглифлар қўлланилади. Мақолада мана шу икки фонетик тизимни ўзаро мослаштириш йўлида юзага келадиган мураккабликлар ва хусусиятларига эътибор қаратилади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarГисаров, Фарход
JurnalҚўқон ДПИ. Илмий хабарлар
Nashr sanasi2026-06-27
Jild8
Son3
Betlar661-670
TilIngliz
DOI10.70728/b.series.v08.i03.109

Kalit so‘zlar

ёзув кўриниши, Товуш ёзуви, Бўғинли (силлабик) ёзув, Иероглифик ёзув, График шакл, график белги, хитой тили путунхуа системаси, табобат терминлари, атоқли отлар, транскрипция, унли товушлар, ундош товушлар, уйғурча талаффуз этиш меъёрлари.

Ilmiy soha

Қўқон ДПИ. Илмий хабарлар jurnalidan boshqa maqolalar

Қўқон ДПИ. Илмий хабарлар — barcha maqolalar