БОЛАЛАР ОНКОЛОГИЯСИНИНГ ДОЛБЗАРБ МУАММОЛАРИ

Эшкабилов Т.Ж., Исмоилов Ж.М.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2026-yil

Annotatsiya

Болалар онкологияси замонавий тиббиётнинг энг мураккаб ва долзарб йўналишларидан бири ҳисобланади. Болалик ёшида учрайдиган ёмон сифатли ўсмалар ўзининг клиник кечиши, морфологик хусусиятлари ва даволаш усуллари билан катталар онкологиясидан сезиларли даражада фарқ қилади. Шу сабабли болалар онкологик касалликларини ўрганиш, уларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш алоҳида илмий ва амалий аҳамиятга эга. Сўнгги йилларда болалар ўртасида онкологик касалликлар билан касалланиш кўрсаткичининг ошиши ушбу муаммони янада долзарб қилмоқда. Эрта диагностика қийинлиги, касалликнинг яширин бошланиши, шунингдек, даволаш жараёнида юзага келадиган асоратлар болалар онкологиясида ҳал қилиниши лозим бўлган асосий муаммолардан ҳисобланади. Шу билан бирга, болаларда саратон касалликларини даволашда нафақат ҳаётни сақлаб қолиш, балки боланинг кейинги ҳаёт сифати ва ижтимоий мослашувини таъминлаш ҳам муҳим вазифа ҳисобланади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarЭшкабилов Т.Ж., Исмоилов Ж.М.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2026-02-01
Son30
Betlar201-207
TilRus

Kalit so‘zlar

онкология, тератома, патоморфоз, морфология, диагностика, бола.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar