ПАРКИНСОН КАСАЛЛИГИДА АПАТИЯ ВА УНИНГ БОШҚА ПСИХОЭМОЦИОНАЛ БУЗИЛИШЛАР БИЛАН БИРГАЛИКДА КЕЧИШИ

Наимов О.Ю., Матмуродов Р.Ж., Муминов Б.А., Жуманазарова Ш.Р.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2025-yil

Annotatsiya

Мақсад. Паркинсон касаллигида апатиянинг хусусиятларини ўрганиш ва уни бошқа пситхэмоционал бузилишлар билан бирга келишини таҳлил қилиш. Материал ва усуллар. Беморларнинг психоэмоционал ҳолатини баҳолаш учун турли шкалалардан фойдаландик. Хавотирни баҳолаш учун HAM-A (Hamilton Anxiety Rating Scale), депрессияни баҳолаш учун HAM-D (Hamilton Depression Rating Scale, HDRS) ҳамда апатияни баҳолаш учун AES (Apathy Evaluation Scale) қўлланилди. Беморларнинг ҳаёт сифати PDQ-39 сўровномаси ёрдамида баҳоланди. Натижалар. Таҳлил натижаларига кўра, умумий 120 нафар бемор орасида апатия 44 нафарда (36,7%) аниқланди. Жинсий тафовутлар таҳлил қилинганда, эркаклар орасида апатия 18 нафарда (34,6%) кузатилган бўлса, аёллар орасида бу кўрсаткич 26 нафар (38,2%) ни ташкил этди. Шу тариқа, апатия аёл жинси вакиллари орасида нисбатан кўпроқ қайд этилгани аниқланди, бироқ статистик жиҳатдан ишонарли фарқ кузатилмади (p>0,05). Апатиянинг энг кўп биргаликда кечиши депрессия билан (18,3 %) кузатилди. Шунингдек, беморларнинг 11,7 %ида апатия ҳам депрессия, ҳам хавотир билан бир вақтнинг ўзида учради. Автоном ҳолда апатия 15,0 % беморларда кузатилди. Хулоса. Паркинсон касаллигида апатия етарли даражада кенг тарқалган бўлиб, беморларнинг қарийб учдан бир қисмини ташкил этади. У беморлар яшаш сифати кўрсаткичларидан асосан когнитив функциялар, мулоқот ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш доменларига салбий таъсир кўрсатди. Паркинсон касаллигидаги психоэмоционал бузилишлар беморларнинг клиник ҳолатини оғирлаштириб, ҳаёт сифатини сезиларли даражада пасайтиради.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarНаимов О.Ю., Матмуродов Р.Ж., Муминов Б.А., Жуманазарова Ш.Р.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2025-12-10
Son28
Betlar279-286
TilRus

Kalit so‘zlar

Паркинсон касаллиги, апатия, псхоэмоционал статус

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar