ОҒИЗ БЎШЛИҒИ ШИЛЛИҚ ҚАВАТИ ЛЕЙКОПЛАКИЯСИНИНГ КЛИНИК ВА МОРФОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Абсаламова Н.Ф.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2025-yil

Annotatsiya

Ушбу тадқиқот иши учун 92 нафар шахс текширувга жалб этилди. Кузатувдаги барча одамларда оғиз бўшлиғи турли анатомик ҳудудларидан ОКТ суратлари олинди ва морфологик таҳлил натижалари билан таққосланди. Морфометрик кўрсаткичлар сифатида эпителий қалинлиги, эпителиал папилла баландлиги, қон томирлар сони ва диаметри, базал мембрана қалинлиги ва коллаген толалар зичлиги баҳоланди. Назорат гуруҳи билан таққослаганда, лейкоплакия ҳолатларида эпителий қалинлиги ва папилла баландлиги сезиларли ошди. ОКТ-суратларда ясси шаклда эпителий қалинлашиши ва ёрқинликнинг ошиши, веррукоз шаклда эса нотекис чегара ва веррукоз ўсмалар қайд этилди. Малигнизация ҳолатларида қатламли тузилиш йўқолиб, тасвир бир хил ва чуқурлиги 1 мм дан кам бўлди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarАбсаламова Н.Ф.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2025-11-06
Son27
Betlar82-88
TilRus

Kalit so‘zlar

Оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати, лейкоплакия, рак олди жараён, оптик когерент томография (ОКТ), гиперкератоз, акантоз, малигнизация.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar