КУПЕРОЗ-САБАБЛАРИ ВА ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ

Муҳамедова М.Б., Аслонова З.А.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2025-yil

Annotatsiya

Ушбу мақола купероз касаллигининг этиологияси, патогенези ва даволаш усулларига оид илмий тадқиқотларнинг таҳлилини ўзида мужассамлаштиради. Мақолада куперознинг ҳар хил патогенетик омиллари ва унинг ривожланишини таъминлайдиган генетик, экологик ва биологик аспектлар ўрганилган. Ушбу касалликнинг тўғри даволанишини таъминлаш учун мураккаб ва инновацион ёндашувлар талаб қилинади. Лазер терапияси, фототерапия ва дерматокосметологик муолажалар каби замонавий усуллар куперознинг клиник белгиларини бартараф этишда самарали бўлиб, касалликнинг муаммоларини аниқлаш ва унга самарали ёндошиш учун муҳим аҳамиятга эга. Мақолада профилактик чоралар — тўғри овқатланиш, қуёшдан ҳимояланиш, стрессни камайтириш ва терига мулойим парвариш қилишнинг аҳамияти ёритилган. Тадқиқот натижалари кўрсатадики, купероз касаллигини даволаш ва унинг тараққиётини кечиктириш учун замонавий инновацион технологиялар ва профилактик усуллар жуда муҳимдир. Мақола, шубҳасиз, келгусида купероз касаллигига самарали терапевтик ёндашувларни ишлаб чиқиш ва янги даволаш стратегияларини амалга оширишда асосий қўлланма бўлиб хизмат қилади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarМуҳамедова М.Б., Аслонова З.А.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2025-06-11
Son22
Betlar42-48
TilRus

Kalit so‘zlar

Купероз, лазер терапияси, фототерапия, профилактика, эритема, телангиэктазия.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar