БЕЛ УМУРТҚАЛАРИ ДОРСОПАТИЯЛАРИДА НЕЙРОВАСКУЛЯР БУЗИЛИШЛАР ДАВОЛАШГА ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВ

Ҳамдамова, Бахора Комилжоновна

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2025-yil

Annotatsiya

Бел дорсопатияларининг клиник кўринишлари 30 ёшдан 50 ёшгача бўлган меҳнатга лаёқатли одамларда кузатилади. Ушбу касаллик вақтинчалик ногиронлик таркибида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. БУД асоратлари беморларнинг ҳаёт сифатини кескин пасайишига олиб келиши, кўп ҳолатларда ногиронлик билан кечиши, беморнинг даволаниши учун катта иқтисодий сарф-ҳаражатлар талаб этилиши билан характерланади. БУД кечишини эрта прогноз қилиш ва шунга мувофиқ равишда даволаш муолажаларини олиб бориш нафақат беморлар, балки давлат миқёсида маблағ тежамкорлигига, шунингдек, беморлар ҳаёти сифати кўрсаткичларининг яхшиланишига имкон яратади. Ўтказилган тадқиқотларга қарамасдан, БУДда нейроваскуляр бузилишлар мезонлари ҳақида ягона фикр мавжуд эмас. Шунга БУД ўтказган беморларда уларнинг функционал тикланишини башорат қилишга имконият яратувчи нейровизуализацион ва нейробиокимёвий текширувларининг комплекс усулларини такомиллаштириш ушбу касаллик асоратларини прогноз қилишга ёрдам беради ва шунга мувофиқ равишда даволаш чораларини қўллашга асос бўлади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarҲамдамова, Бахора Комилжоновна
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2025-05-10
Son21
Betlar363-369
TilRus

Kalit so‘zlar

дорсопатия, нейроваскуляр, умуртқа ҳаракат сегменти, Диосмин, ребамипид оғриқ синдроми.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar