ОШҚОЗОН РЕНТГЕНОАНАТОМИЯСИНИНГ СОМАТОТИП БИЛАН ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ

Худойбердиев , Дилшод Каримович

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2025-yil

Annotatsiya

Статистик маълумотларга қараганда 2022 - йил 1 - январ ҳолатида аҳолининг биринчи марта ташхис билан қайд қилинган касалликларга чалиниш турлари энг юқори кўрсаткичлардан бири овқат ҳазм аъзолари касалликларига тегишли бўлиб, ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан олинганда бу касалликлар 11 мингга етгани кузатилмоқда. Сурункали гастрит ошқозон касалликларининг 60-85% ни ташкил қилади ва ҳар йили 1,4% га ортиб бормоқда.Европа мамлакатларида катта ёшли аҳолининг 2-5 фоизи ошқозон яраси касаллигидан азият чекади. Олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотларга назар соладиган бўлсак, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак деворидаги яралар ва ўзгаришлар умумий биопсияларнинг 8-10 фоизини ва ҳаттоки баъзида бу кўрсатгич 20% ни ҳам ташкил қилиши кузатилди. Бугунги кунга келиб эса ушбу касаллик билан мурожаат қилгандарда текширув вақтида шиллиқ қаватнинг ўткир эрозиялари 3-9 фоизида аниқланди ва бундай ҳолат диагностиканинг алоҳида эътибор талаб қилинадиган жиҳатларидан бири ҳисобналади.Ишдан мақсад. Овқат ҳазм қилиш тракти касалликларни батафсил ўрганиш, ҳар бир беморга алоҳида профилактика ва даво чораларини ишлаб чиқишни талаб этади, айниқса болалик даврида ҳазм тизими девори шиллиқ қавати тузилишига эътибор қаратиш зарур бўлади. Ҳозирги кунда рентгенологик ташхислаш ҳамда прогнозлаш усуллари такомиллашмоқда, бу усул сифатли бўлиб қийинчилик туғдирмайди ва беморга иккиламчи касалликларни келтириб чиқармайди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarХудойбердиев , Дилшод Каримович
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2025-03-21
Son18
Betlar261-264
TilRus

Kalit so‘zlar

урункали гастрит, ошқозон яраси, ўткир эррозиялар, овқат ҳазм қилиш тракти касалликларни, рентгенологик ташхислаш.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar