ЎТКИР МИЕЛОБЛАСТЛИ ЛЕЙКОЗЛАРЛИ БОЛАЛАРДА КИМЁТЕРАПИЯДАН КЕЙИНГИ ДАВРДА БОШ МИЯ ТЎҚИМАСИДАГИ МОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАР

Мирзаева , Дилноза Фархадовна, Эшбаев , Эркин Абдухалимович

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2025-yil

Annotatsiya

Ўткир лейкозлар болаларда кузатиладиган асосий онко-гематологик касалликлардан хисобланиб, охирги йилларда 5 йиллик рецидивсиз яшаш давомийлиги узайиб бормоқда, лекин шунга қарамасдан кимётерапиядан кузатиладиган асоратлар ҳам кўп учрамокда. Ўткир миелобластли лейкозлар асосан, гемопоезнинг миелоид қатор ҳужайраларидан ривожланадиган хавфли касаллик бўлиб, болаларда 20% ни ташкил этади. Миелобластли лейкозлар асосан периферик қонда миелоид ҳужайраларни етилмаган бласт кўринишидаги хужайраларни кескин кўпайиши натижасида, миелобласли, монобластли, эритробластли, мегакарио-бластли ва бошқалар суяк кўмигида тўпланиши ва бошқа турдаги ўзак хужайраларини босилиши натижасида, анемия, тромбоцитопения, агранулоцитоз ва бошқа турдаги асоратлар билан юзага келади. Мақсад - ўткир миелобластли лейкозли болаларда кимётерапиядан кейин бош миядаги морфологик ўзгаришларни ўрганиш.Материал ва усуллар - кимётерапия олгандан кейин ўткир миелобластли лейкоздан вафот этган болаларнинг бош миясини ўрганиш. Натижалар - кимётерапия курсининг сонига ва давомийлигига боғлиқ булиб, бош мия тўқимаси ва қон томирларида сакланиб қолган лейкемик бластли ҳужайраларни тўлиқ апоптоз ва некрозга учраганидан кейинги даврда бўшаб қолган ўрнини тўқима суюқлиги билан тўлишгани - перицеллюляр шишлар ва бош мия оқ моддасини деструктив ўзгаришлари аниқланди. Хулоса - барча ҳолатларда ўткир миалобластли лейкозни шаклидан катъий назар, томирларнинг тизимли жавоб реакцияси, яъни майда калибрли қон томирларда массив кенгайиш юзага келади, натижада қон босимининг тушиши, бу эса ўз навбатида бош мияда гемодинамик бузилишларга сабаб бўлиши қайд қилинган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarМирзаева , Дилноза Фархадовна, Эшбаев , Эркин Абдухалимович
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2025-03-21
Son18
Betlar174-179
TilRus

Kalit so‘zlar

патоморфология, болалар, ўткир лейкоз, кимётерапия.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar