ОИВ-ИНФЕКЦИЯСИНИНГ ЮҚИШ ЙЎЛЛАРИ ҲАМДА ПРОФИЛАКТИК ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ БИЛИМЛАР ДАРАЖАСИНИ БАҲОЛАШ

Abdullayev, Нормуратова Г.А., Матназарова Г.С., Қодирова С.Б., Хамзаева Н.Т.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2024-yil

Annotatsiya

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамда Жаҳон банки маълумотларига кўра, ўсмирлар ўртасидаги ҳомиладорликнинг энг паст кўрсаткичлари (2017 йилги маълумотларга кўра) 15-19 ёшдаги ҳар 1000 нафар қизга Хитой ва Швейцарияда – 3, Дания ва Сингапурда – 4, Бельгия, Франция, Италия, Люксембург, Швеция, Норвегия ва Кипрда эса 5 тадан тўғри келар экан. Энг юқори кўрсаткичлар Африка давлатларига тўғри келиб, биринчи учталик Нигерия (187), Мали (169), Чадга (161) тегишли. Ушбу манбада Ўзбекистондаги ҳолат ҳам қайд этилган: 15-19 ёшдаги ҳар 1000 нафар қизга 24 та эрта туғруқ тўғри келади. Хотин-қизлар қўмитаси тақдим этган маълумотларга кўра, 2019 йилнинг 10 ойида, Ўзбекистондаги 650 минг туғруққа 105 та эрта туғруқ тўғри келган. Бунда эрта она бўлганлар ёши 17 ёшгача ҳисобланади. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги маълумотларида эса 2020 йилнинг олти ойи давомида 14-17 ёшли қизлар орасида 84 та эрта туғруқ ҳолати қайд этилган. Ёшлар балоғатга етар экан, жинсий муносабатлар ҳақида ноаниқ, салбий ва чалкаш хабарлар қуршовида қолмоқда. Уларни қизиқтирган мавзуда интернет саҳифалари ёки таниш-билишлардангина маълумот олиш мумкин. Бу эса жинслар ўртасидаги фарқларнинг меъёрий физиологик ҳолат эканини тушунишда қийинчилик туғдиради. Бундан ташқари, ёшлар оилавий ҳаёт, туғруқни режалаштириш, контрацептив воситалардан тўғри фойдаланиш ҳақида кам билишади. Тадқиқотлардан маълум бўлишича, Голландия, Германия ва Франция сингари давлатлардаги мактаб дастурларидан жинсий тарбия мавзуси алоҳида ўрин олгани боис, ўсмирларнинг ҳомиладор бўлиши ҳолатлари деярли учрамайди. Шунингдек, Швеция, Дания, Белгияда ҳам бу масалага жиддий ёндашилади. Афсуски, юртимизда ҳозирга қадар мактаб ўқув дастурларига жинсий таълим киритилмаган. Ўспиринлар орасида эрта жинсий алоқа ва бу билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса-да, очиқ айтилмайди. Оила муҳитида ҳам фарзандларга бу борада тўғри тушунча берилмайди. ОИВ/ОИТС касаллигининг тарқалиш даражаси бўйича мамлакатлар рўйхатига қарасак, бу рўйхатда, асосан, Леcото, Свазиленд, Ботсвана каби Африка давлатлари юқори ўринда туради. Швейцария, Буюк Британия, Португалия, Германия каби давлатлар эса бу борада энг паст ўриндадир. Чунки мазкур мамлакатларда жинсий тарбияга кўпроқ эътибор қаратилади. ОИВ-инфекциясининг юқиш йўллари, хавф омиллари тўғрисидаги билимга эга бўлиш, инфекциядан ҳимояланишнинг асосий йўлидир. Шу билан бир қаторда ушбу билимлар ОИВ билан яшовчи шахслар ўртасида стигма даражасини пасайишига олиб келади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarAbdullayev, Нормуратова Г.А., Матназарова Г.С., Қодирова С.Б., Хамзаева Н.Т.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2024-11-20
Son16
Betlar208-213
TilRus

Kalit so‘zlar

ОИВ-инфекцияси, эпидемиология, профилактика.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar