ДОНОР ҚОНИДА ЦИТОМЕГАЛОВИРУС ИНФЕКЦИЯСИНИ ТАШҲИСЛАШ ВА МОНИТОРИНГ ҚИЛИШДА ИФА – УСУЛИ ВА ПЗР НИ ҚЎЛЛАШ

Саматова Л.Д., Бобожонова Ш.Д., Шокирова Ф.Ж., Мусаков М.С.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2024-yil

Annotatsiya

Тадқиқот мақсади. Донор қонида цитомегаловирус инфекциясини ташҳислаш ва мони¬торинг қилишда ИФА усули ва ПЗР дан фойдаланиш, шунингдек, уларнинг амалий аҳамиятини ва ушбу соҳада келажакдаги тадқиқотлар истиқболларини муҳокама қилишдир.Материал ва услублар. Ушбу тадқиқот учун ЎзР ССВ Республика қон қуйиш марказида 2022 йил октябрь ойидан 2024 йил ноябригача ихтиёрий равишда қон топширган 180 нафар донордан қон зардоби ажратиб олинди. Мақолада донор қон зардобидаги ЦМВ инфекцияси 2 та усул: ПЗР ва ИФА–усулида текширилди.Натижалар. Биринчи босқичда ИФА–усули ёрдамида 100% специфик Anti–CMV–IgG антитаначалари аниқланди. 2–босқичда эса Anti–CMV–IgМ 100% ЦМВ серонегативлиги аниқ-ланди, ПЗР да DNK CMV манфий натижа берди. Хулоса. Донор қонида ЦМВ диагностикаси ва мониторингида ИФА ва ПЗР дан фойдаланиш замонавий транфузиологиянинг зарур элементи бўлиб, трансфузион жараёнларнинг юқори даражадаги хавфсизлиги ва самарадорлигини таъминлайди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarСаматова Л.Д., Бобожонова Ш.Д., Шокирова Ф.Ж., Мусаков М.С.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2024-10-29
Son15
Betlar17-20
TilRus

Kalit so‘zlar

Цитомегаловирус инфекцияси, иммунофермент таҳлил, донорлик, ПЗР, мониторинг.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar