ТАЪЛИМ ДАСТУРЛАРИНИНГ МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАР ВА БИРЛАМЧИ ТИББИЙ МУАССАСАЛАР ХОДИМЛАРИНИНГ ГИГИЕНИК САВОДХОНЛИГИ ДАРАЖАСИГА ТАЪСИРИ

Атаниязова , Раушан Аминовна, Исакова , Лола Исаковна, Мамажонов , Сирожиддин Шокиржонович, Алимжанова , Дилбар Магрибжановна

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2024-yil

Annotatsiya

Аҳоли ўртасида маиший гигиена асосларини янада тарғиб қилиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинлари ва бирламчи тиббиёт муассасалар ходимларининг гигиеник саводхонлигини оширишга қаратилган таълим дастурларни самарадорлигини баҳолаш жараёни амалга оширилди. Республиканинг 14 вилоятида 411 нафар маҳаллий ҳокимликларнинг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича масъуллар ва бирламчи тиббиёт муассасалар патронаж ҳамширалари иштирокида ўқув машғулотлари (семинар-тренинглар) ўтказилди. Ўтказилган сўровнома натижалари тренинглар тугагандан сўнг иштирокчиларнинг билим даражаси сезиларли ошганлигини кўрсатди, уларнинг ўртача қиймати 52% га ошди. Бу таълим дастурининг юқори самарадорлигидан далолат беради, бу эса аҳоли билан кейинчалик ишлаш учун ўтказиладиган тренингларнинг долзарблиги ва аҳамиятга эгалигини таъкидлайди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarАтаниязова , Раушан Аминовна, Исакова , Лола Исаковна, Мамажонов , Сирожиддин Шокиржонович, Алимжанова , Дилбар Магрибжановна
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2024-08-02
Son12
Betlar10-14
TilRus

Kalit so‘zlar

маиший гигиена, аҳолининг гигиеник саводхонлиги, таълим дастурлари, билим ошириш тадбирлар, аҳолининг саводхонлигини ошириш, маҳалла, бирламчи тиббиёт муассасалар.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar