АМЛЕССА ДОРИ ВОСИТАСИНИ БИОЛОГИК ОБЪЕКТЛАРДАН АЖРАТИБ ОЛИШ ВА СИФАТ ТАҲЛИЛИ

Захидова , Адолат Артикмуратовна, Примухамедова , Хилола Иноевна

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2024-yil

Annotatsiya

Қонда ва ички аъзоларда амлессани ажратиб олиш ва сифат таҳлили усуллари ишлаб чиқилди. Ажратиб олиш усули тақдим қилинди. Юпқа қатламли хроматография, термодесорбцион сирт ионлашув спектроскопия ПИИ-Н-С (Искович-1) ва УФ-спектрофотометрия усуллари ёрдамида амлессани аниқлаш учун мақбул шароитлар танланди. Хроматографиялаш қуйидаги эритувчилар аралашмасида амалга оширилди: хлороформ: изопропил спирти (9:1); хлороформ-н-бутанол-25% аммиак (70:40:5); пластинкалар флюресценция товланиши 365 nm ультрабинафша нурлари остида ва очувчи реактив сифатида Мунье варианти бўйича тайёрланган Драгендорф реактиви ҳамда бромофенол кўки реактивларидан фойдаланилди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarЗахидова , Адолат Артикмуратовна, Примухамедова , Хилола Иноевна
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2024-05-21
Son10
Betlar63-67
TilRus

Kalit so‘zlar

амлесса, экстракция, хроматография, спектрофотометрия, нур ютиш кўрсаткичи.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar