КЎЗНИНГ ШОХ ПАРДА ЖАРОҲАТЛАНИШИНИНГ СУД -ТИББИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Индиаминов , Сайит Индиаминович, Давранова , Азиза Эркиновна, Мейлиев , Хумоюн Абдумуродович

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2024-yil

Annotatsiya

Кўзнинг жуда кичик бўлишига қарамай (инсон танасининг умумий юзасининг атиги 0,15%), унинг жароҳатланиши умумий травмаларнинг 15% дан 29% гача ва барча кўз патологияларининг 40-80 % ни ташкил этади. Шунга кўра, кўриш органи жароҳатланишлари бугунги кунда жиддий тиббий-ижтимоий муаммога айланган. Шох парда механик жарохатларнинг шакилланиш жихатлари ва суд тиббий тамойиллари тўлалигича ўрганилмаган.Шох парданинг тешиб ўтган жароҳатланишлари табиати, тафсилотлари, кечув хусусиятлари ва оқибатларини ўрганиш. 54 нафар беморларда шох парда жарохатанишлари билан боғлиқ тиббий баен маълумотлари ва махсус текширувлар натижалари ҳамда беморлар анамнези ташкил қилади. Айрим ҳолатларда беморлар амбулатория шароитида қўшимча кўрикдан ҳам ўтказилди. Аксарият ҳолларда беморлар кўз тузилмаларида конъюктивада қизариш, қовоқлар блефароспазми, шишиш, йиртилган яралар ҳамда шоҳ пардада яра, суюқликда сузиб юрувчи хираликлар, рангдор парданинг қорачиқга ёпишиши, тўр парда қон томирлари торайиши, олд камера саёзлашиши, айрим холларда эса - рангдор парданинг жарохатга қисилиши ва олдинги капсула ёрилиши қайд этилди. Жароҳатлар оқибатида – рангдор парда узилиши, шишасимон тана чиқиши, гемофтальм, иридоциклит, травматик катаракта, кератоувеит, увеит, кўз элементлари тўкилиши каби жиддий асоратланишлар кузатилди. Кўрув органи травмаси таркибида кўз олмаси шох пардасини тешиб ўтувчи жароҳатланишлар кенг тарқалган оғир даражали травмалардан бири бўлиб, бу ҳолат асосан 4-7 ёшли болалар ва 18-44 ёшли инсонлар орасида кўп учрайди. Мазкур турдаги жароҳатланишларда кўз олмаси тузилмаларининг жиддий зарарланиши оқибатида ҳатто ўз вақтида малакали ёрдам кўрсатилганда ҳам, аксарият ҳолатларда кўрув органининг ва кўриш даражасини йўқотилиши ёки кўриш даражасининг кескин пасайиши кузатилади. Шунга кўра, кўз олмаси шох пардасини тешиб ўтувчи жароҳатланишлар суд-тиббий текширувида жароҳат оғирлик даражасини белгилашни асосий мезони умуммеҳнат қобилиятининг турғун йўқотилиши миқдори ҳисобланади. Шунга кўра, суд-тиббий экспертиза мақсадлари учун бу каби жароҳатланишларда умуммехнат қобилиятининг турғун йўқотилиши миқдори кўрсатгичларига аниқлик киритиш талаб этилади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarИндиаминов , Сайит Индиаминович, Давранова , Азиза Эркиновна, Мейлиев , Хумоюн Абдумуродович
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2024-05-21
Son10
Betlar20-24
TilRus

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar