СУРУНКАЛИ КАСАЛЛИКЛАР АНЕМИЯСИ БЎЛГАН КЕКСАЛАРДА ОВҚАТЛАНИШНИ БАҲОЛАШ

Шокирова , Фарида Жураевна, Бердиева , Хуршида Хасановна, Сулейманова , Дилоро Нагаловна

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2023-yil

Annotatsiya

Мақсад: Сурункали касалликлар анемияси ташҳиси бўлган кексаларда овқатланишини баҳолаш. Материал ва методлар. ЎзР ПА ҳузуридаги ТББ 2-сон МКДПда сурункали касалликлар анемияси бўлган кекса ёшдагиларда хақиқий овқатланиши «Анемия билан касалланган беморлар овқатланишини ўрганиш сўровномаси» асосида анкеталаш ва сўров усулидан фойдаланилди, бунда кексаларни нонуштага, тушлик, кечки овқат, полдникка доимий қабул қиладиган озуқа махсулотлари, озуқа миқдори, таркиби ҳисобга олинди. Тадқиқотда 27 нафар Тошкент шаҳрида яшовчи кекса қатнашди, уларнинг ёши 60-89 ёш, ўртача ёши 77,35±2,02 ёшни ташкил қилди. Шундан эркаклар 8 (29,63%), аёллар 19 (70,37%). Xulosa. Айтиш мумкинки, кекса ёшдагиларни овқатланиши ҳар доим ҳам уларни иқтисодий аҳволи билан боғлиқ эмас, балки уларни рационал овқатланиш ҳақида билмасликлари билан ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини озуқавий ва биологик қийматини технологик факторлар таъсирида пасайиши билан боғлиқдир. Кекса ёшдагиларда овқатланиш ҳолати бузилишларини ўз вақтида коррекция қилиниши уларнинг орасида касалланиш фоизини камайтиради.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarШокирова , Фарида Жураевна, Бердиева , Хуршида Хасановна, Сулейманова , Дилоро Нагаловна
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2023-12-19
Son5
Betlar80-82
TilRus

Kalit so‘zlar

кекса инсонлар, овқат рациони, овқатланиш режими, сурункали касалликлар анемияси.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar