12-16 ЁШДАГИ ЎСМИРЛАР УМУРТҚА ПОҒОНАСИ ЎЛЧАМЛАРИНИ МИҚДОРИЙ ЖИҲАТДАН БАҲОЛАШ

Ахмедов, Жобир Мохиржонович

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2023-yil

Annotatsiya

Замонавий антропология, ижтимоий ва табиий фанлар тизимида ўзининг мустақил ўрнига эга бўлган ҳолда, одам ҳақидаги билимлар комплексини интеграциялайди, инсониятнинг жисмоний ва маданий турли-туманлигини ҳар томонлама таърифлаб беради. Одам танаси тузилиши вариацияларини тадқиқ қилиш назарий ва амалий илм-фаннинг кўпгина соҳаларида: антропология, анатомия, физиология, гигиена, педиатрия ва бошқа соҳаларда мустаҳкам ўринни эгаллади. Биотиббиёт антропологияси морфологик фан сифатида замонавий соғлом одамни ва унинг саломатлигини ёшга, жинсга, тана тузилишига, этник омилларга боғлиқ тарзда ўрганади, бироқ XX асрнинг иккинчи ярмига келиб, услубий ёндашувлар сезиларли даражада кенгайди ва тадқиқот дастурига қоннинг гуруҳ омиллари, детрматоглифика, тиш тизими тузилишини ўрганиш ва моддалар алмашинувини кирита бошлашди. Антропология морфофизиологик фанга айланиб бормоқда. Кенгайиб бораётган тадқиқотлар учун назарий асос бўлиб типологик ёндашув ўрнига келган популяцион ёндашув хизмат қилмоқда.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarАхмедов, Жобир Мохиржонович
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2023-11-28
Son4
Betlar5-12
TilRus

Kalit so‘zlar

антропология, вертеброметрия, умуртқа поғонаси.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar