ДИАЛОГ НАЗАРИЯСИДА КИНОЯВИЙЛИК МОДУСИ

Лутфиева, Амина Сафоидиновна

Қўқон ДПИ. Илмий хабарлар · 2026-yil

Annotatsiya

Мазкур мақолада диалог назариясида сюжетни юзага келтирувчи қатор омиллар ҳақида сўз боради. ана шу мезонлар ёзувчи ижодининг асосий талқин усули эканлигини далолатлайди. Ғарб адабий эстетикаси киноявийликни юзага келиш сабабларига назарий жиҳатдан баҳо берилди. Калит сўз: диалог, мезон, киноя, усул, шакл, сюжет, талқин, ифода. Кириш ХХ асрдаги инқлобчалик даҳшатли ва ўта ваҳишиёна зулмни бу чархи очун ўрган эмас. Онг ва тасаввур ривожланди. Тафаккур – илм-фан, техника инқилобини намоён қилди. Одам боласи атомни кашф қилди. Даҳшатли қирғинбаротлар, қийноқлару зулм машинаси бутун коинотга жиддий зарар етказди. Унинг наздида якка ҳукмронлик, ўз манфаати йўлида мислсиз бегуноҳларни қатл қилдирди. Бу собиқ тоталитаризмнинг асосий ғояси эди. Уни бадиий асарга айлантиришда (киноя ва муҳит, давр ва замон) ёзувчи услуби нечоғли муҳим аҳамиятга эга эканлигини намоён этди. Киноя ва хронотоп систематик талқини. Мафкура сиёсатнинг юзидир. У сиёсатсиз ҳеч қандай мазмунга эга эмас. идеал тушунча таркибида комиллик ҳам, бузуқлик ҳам, тараққиёт ҳам, фожеалар ҳам бир-бирининг таври билан юзага чиқади. Масалан. Бутун оламга фашистик ғоя (идеал)ни тарғиб қилиш учун Гитлер қатлиомга қўл урди. Концлагерларда ҳар бир бегуноҳ одамни қийноқлар билан ўлдирди. Қизиб турган оловли печга солиб ёқиб юборди. Бу ваҳшийликка хизмат қилувчи идеал эди. Эзгуликка хизмат қилувчи идеал тушунча эса баайни макон ҳамда замонда рўй берувчи ахлоқий категориялар билан тўйинтирилади. Ундан мурод ҳам, мақсад ҳам яхшилик, Аллоҳга топинишдир. Чунки ақли-ҳуши жойида бўлган одамгина кўринишидан, ҳам мазмуни, ниятидан жамиятга фойдаси тегади. Бузуқчилик. Чақимчилик, ғанимлик ҳам шунинг тескариси. Тарихга эътибор берилса – ёвуз зулмкор ҳукмронлик қилган подшоҳларнинг хатолари туфайли кўплаб яхшиликлар вақтида унутилди, зулм эгаллаб, ҳар бир муҳим нарсага путур етказилди. Чингизхоннинг ваҳшиёна юришлари бўладики, мустамлакага айлантирган Чор Россиясининг талон-тарожлиги бўладими, барчасида зулм ва қабоҳат авж олганди. Айни шу нуқтаи назардан хронотоп шаклларини талқин этиш киноявий- пародик усул тиғизлашувини тайин этади. Методлар Киноя нима? У бадиий формула, бир вақтнинг ўзида сиёсатни ҳам, мафкурани ҳам маконни ҳам, замонни ҳам ўзида жипслаштира оладиган адабий тасвир усулидир. Жорж Оруэлл ижодида аллегорик образлар систембутунликни юзага келтиради. Эркин Аъзам ўз салафлари Мурод Муҳаммад Дўст таъбири билан айтганда “маҳдудликни”, одамниг руҳий оламини эзиб ташловчи, инсонга маънавий зарар келтирувчи, қадриятларни топталишига олиб келувчи ифодалашнинг ўзига хос эпик майдонидир. Негаки, эркидан, иймонидан, қадриятидан, миллатидан, маънавиятидан, онги ҳамда тафаккуридан жудо бўлган одамнинг ҳол-аҳволини тасвирлаш муайян метаморфозаларга ойдинлик киритилишига сабаб бўлади. Замонавий одам тасаввурида ўзи яшаган давр, замон мукамал эмас, хатолар ва адашишларнинг уясидир. Келажак эса замонавий одам учун абстрактдир. Абстракт тушунчалар ҳар қандай услубда ҳам бўй кўрсата олмайди. Шу пайтда киноявийлик модуси ёрдамга келади. Чунки сиёсат қаттиқ, уни ифода этиш бадиият нуқтаи назаридан имконсиз. Табиатга тақлид ҳам, одамларни англаш ҳам, умуммоддий тушунчалар ҳам иш бермаслиги мумкин. Мана шу концепция Эркин Аъзам билан мулоқот қилишда (диалогик) асбракт санлган мотивларни англаш имкониятини юзага чиқара бошлайди. У даврни ўз тасаввурида қайта яратади, ишлайди, синтезлайди, сайқаллайди. Ғарб адабий- эстетик тафаккурида амалдаги ҳиссиётлардан холи реал ҳаёт манзарасига муайян равишда кириб боришга йўл очади. “Реал борлиқдаги, инсон руҳиятидаги турли-туман ўзгаришлар ва кечинмаларни ижодкор ўз онги, дунёқараши, эстетик идеали, ғоявий мақсади орқали синтез қилиши оқибатида бадиийобраз шаклланади. Шу сабабли ижодкор яратган ҳар бир янги образ янги бир ҳилқат, янги бир кашфиётдир. Бундай образлар инсон маънавий дунёсини бойитади, руҳини бардам қилади. Бундай образни яратиш учун, биринчидан, воқелик материалида объектив асос, оддийроқ, қилиб айтганда, хамиртуруш керак. Иккинчидан, танланган ҳаётий материални қандай тасвирлаш ёки ифодалаш ижодкорнинг хоҳиши ва 293 , - дея ёзади мақсади, иқтидори ва маҳоратига боғлиқ ҳолда кечади” проф.Б.Саримсоқов. шуни унутмаслик керакки, ҳаётнинг ҳар бир лаҳзасидан турли воқеалар содир бўлади. Уни тушунтириш, талқин этиш. Англашда ёзувчи кўпгина қиёсларга эътибор бериши лозим. Ана шу идрок ва мантиқ чегарасини аниқлаб олиш зарур. Янъиким, инсон ҳар қандай ифодада, идрокда оламни муайян тартиботларини турли хил усулда кашф этади. Англаш модификацияси ҳам мафкура билан боғлиқ ҳолда содир бўлади. Глобаллаган дунёда эса ҳар бир ифода услуби ёзувчи онгидаги туғёнлар билан чамбарчас боғланиб намоён бўлади. Натижалар Мунаққид А.Расулов қайд этишича: “Шакллар, қиёфалар, ғоялар ва образлар яратилар экан, тобора шиддатли тус олиб бораётган замонавий дунё яна янги руҳий таянчга эҳтиёж туя бошлаган эди. Бадиий асар хаёл маҳсули, хаёл эса келажакда рўй бериши мумкин бўлган воқеа ва ҳодисаларни олдиндан жонлантириб кўриш деганидир. Бутун оламда адабиёт Янги Йўл излай бошлади. Ўтган юз йил ичида инсоният Достоевскийни, Толстойни, Камюни, Борхесни, Шопенгауэрни ва Ортега-и-Гассетни “ҳазм қилиб” улгурди. Достоевский ва Толстой асарларининг ёзилиш вақтидаги ижтимоий ҳодисаларга эътибор беринг. Дунё жаҳон уруши арафасида эди. Инсоният ўз бошидан кечирган фалокатлар устига келаётган бошқа бир балонинг маънавиятдаги акслари таҳлилига, бошқача тафаккурга, яъни Янги Йўлга зор эди. Бу ўринда гап нарсаларга, ҳодисаларга ва дунёга инсон боласи бераётган қиймат ҳамда инсон қадр- қиммати ҳақида кетмоқда. Зотан, рўй бераётган улкан ижтимоий ўзгаришлар, технологик портлашлар ва кризислар ичида инсон жуда майдалашиб кетгандай, унинг руҳий вазиятлари ҳеч кимни қизиқтирмаётгандай туюла бошлади”. 294 Ҳақиқатдан ҳам, А.Расуловнинг мулоҳазаларига қўшимча шуни келтириш мумкинки, мунаққид икки жиҳатга алоҳида урғу бермоқда. Биринчи ва иккинчи жаҳон урушини бошидан кечирган дунёнинг қиёфаси ва одамлар руҳияти, оломончилик, зулм ва ёвузликнинг ҳаддан зиёда урчиб ҳамма ёқн босиб кетиши катта фалокатларга, экологик, руҳий фожеаларга олиб келди. Ёзувчи Жорж Оруэлл қаҳрамони мана шу муҳитнинг бир ҳужайраси, холос. Ёвузлик ва эзгулик орасидаги мангу кураш Одам Ато ва Момо Ҳавво жаннатдан қувилганидан бошлаб тўхтовсиз давом этиб келмоқда. Эндиликда инсоний тортишувлар эмас, одамнинг ўзи билан ўзи курашиши долзарб бўлиб қолди. ёзувчи ҳар биримизни ана шу ҳайқириқдан рамзлар тилида огоҳ этмоқда. Муҳокама 293 Саримсоқов Б. Бадиийлик асослари ва мезонлари. –Т: “Bookmany”. 2022. –Б.12. 294 Расулов А. Акслар фалсафаси. Исажон Султон насри бадиияти. –Т.: “Муҳаррир”. 2017. –Б.30-31.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarЛутфиева, Амина Сафоидиновна
JurnalҚўқон ДПИ. Илмий хабарлар
Nashr sanasi2026-06-05
Jild8
Son04
Betlar1170-1177
TilIngliz
DOI10.70728/b.series.v08.i04.166

Kalit so‘zlar

диалог, мезон, киноя, усул, шакл, сюжет, талқин, ифода.

Ilmiy soha

Қўқон ДПИ. Илмий хабарлар jurnalidan boshqa maqolalar

Қўқон ДПИ. Илмий хабарлар — barcha maqolalar