РАҲБАР ПСИХОЛОГИК КОМПЕТЕНТЛИГИНИ ЎРГАНИШНИНГ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

Бахтиёров Б.Б.

Муғаллим ҳәм үзлуксиз билимлендириў илимий­ методикалық журнали · 2024-yil

Annotatsiya

Янги Ўзбекистоннинг тараққиётининг асоси бўлган ислоҳотларни амалга оширувчи раҳбар кадрлар бошқарув компетенцияларини юксалтириш муносиб раҳбар кадрлар тайёрлашнинг асоси ҳисобланади. Раҳбар кадрларда бошқарув компетенцияларини ривожлантиришда икки муҳим вазифа, яъни стратегик жиҳатдан инсон капиталини ривожлантириш, тактик жиҳатдан бозор иқтисодиёти талабларига мос билим ва малакаларни шакллантиришга эътибор қаратилади. Бу борада ХХ асрнинг 90-йилларида стратегик менежмент назариясида бошқарув компетенциялари доминант концепцияга айланиб, раҳбар кадрларда бошқарув компетенцияларини ривожлантириш асосида рақобатбардош устунликларни шакллантиришни назарда тутиш муҳим аҳамият касб этган эди. Шу боисдан раҳбар шахсининг асосий вазифаси одамларга хизмат қилиш, уларни рози қилишдан иборат бўлиб, улар ўз масъулияти ва жавобгарлигини, аввало, виждони олдида, унга ишонч билдирган одамлар, эл-юрт олдида чуқур англаши, зиммасига юкланган вазифаларни адо этиш учун ўзи жонбозлик кўрсатиб, ўзгаларни ҳам фидокорликка чорлаши ҳамда ишлаши лозим. Шу боисдан бугунги кунда ушбу мақсадларга эришиш учун раҳбарлар олдига муҳим вазифала қўйилиб, ушбу йўналишдаги тадқиқотларни янада кенгайтириш вазифалари турипти. Шу сабабли, ушбу мақолада айнан раҳбар психологик компетентлигининг илмий-назарий асослари очиб берилади

Maqola ma’lumotlari
MualliflarБахтиёров Б.Б.
JurnalМуғаллим ҳәм үзлуксиз билимлендириў илимий­ методикалық журнали
Nashr sanasi2024-01-01
Jild1
Son3/3
Betlar142-152
TilIngliz

Kalit so‘zlar

раҳбар шахси, бошқарув психологияси, кадрлар компетентлиги, профессионал компетенция, услубий компетенция, ижтимоий-психологик компетенция, коммуникатив компетенция, бошқарув салоҳияти, ресурс концепцияси, давлат хизматчилари

Ilmiy soha

Муғаллим ҳәм үзлуксиз билимлендириў илимий­ методикалық журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Муғаллим ҳәм үзлуксиз билимлендириў илимий­ методикалық журнали — barcha maqolalar