ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТ ТИЗИМЛАРИ РЕЖИМЛАРИНИ БОШҚАРИШДА ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТЕХНОЛОГИЯЛАР

Сапаев , Маматкарим, Саттаров , Хуршид

Innovations in Science and Technologies · 2025-yil

Annotatsiya

Интеллектуал технологиялар – бу электр энергиясининг мақсадли натижаларига эришиш учун технологик жараёнларни оптималлаштиришни таъминлайдиган, электр энергетика тизимларининг ишлашини самарали бошқаришнинг янги ёндашуви ҳисобланади. Энергетика соҳасида замонавий бошқарув технологиялари “ақлли тизим”га ўтиш тамойилларига асосланиб, нафақат ташкилий ва бошқарув ечимларини, балки тегишли техник ҳамда технологик тадбирларни амалга оширишни ҳам талаб этади. Энергетика тармоқларида интеллектуал технологияларни жорий этиш масаласи юқори самарадорликка эга тизим ва тармоқларни шакллантириш учун рақамли технологияларга асосланган модулли интерфейсларни яратиш, ишга тушириш ва улар орқали ўзаро мослашувчан бошқарувни таъминлай оладиган янги ташкилий, иқтисодий ва технологик ечимларни ишлаб чиқишни талаб қилади. Мазкур ишда замонавий воситалар ва рақамли технологиялар асосида электр тармоқларининг иш режимларини бошқариш муаммоларини ҳал этишда интеллектуал технологиялардан фойдаланишнинг айрим жиҳатлари кўриб чиқилган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarСапаев , Маматкарим, Саттаров , Хуршид
JurnalInnovations in Science and Technologies
Nashr sanasi2025-11-26
Jild2
Son10
Betlar96-106
TilIngliz

Kalit so‘zlar

интеллектуал тизимлар, рақамли энергетика, Smart Grid, fyzzy logic, оптималлаштириш, нейрон тармоқлар, электр таъминоти, ахборот-коммуникация тизимлари. КИРИШ

Ilmiy soha

Innovations in Science and Technologies jurnalidan boshqa maqolalar

Innovations in Science and Technologies — barcha maqolalar