| Nashriyot | Farg‘ona davlat universiteti |
|---|---|
| Shahar | Farg‘ona |
| ISSN | 2010-8419 |
| e-ISSN | 2181-1571 |
| Tashkil etilgan | 1995 |
| Nashr tillari | O‘zbek, Rus, Ingliz |
| Ilmiy sohalari | Biologiya, Filologiya, Kimyo, Pedagogika, Tarix |
| OAK ixtisoslik kodi | 10.00.00 (Филология фанлари), 07.00.00 (Тарих фанлари), 02.00.00 (Кимё фанлари) |
| Jurnal turi | Миллий |
| OAK holati | Ro‘yxatda |
| Maqolalar indeksda | 6646 (2017–2026) |
| Ochiq kirish | Ha |
| Indekslash | Crossref, ResearchBib, Index Copernicus, Google Scholar |
Telegram orqali maqola yuborish
FarDU ilmiy xabarlari — rasmiy sayti
Мақолада драматик асар композициясига хос хусусиятлар, композицион бўлаклар ва воситалар, уларнинг асар структурасидаги ўрни ва бадиий-эстетик функциялари ёритилган
Мақолада Фарғона водийсида анжир парвонасининг биологиясига оид маълумотлар келтирилган. Анжир парвонаси кенг тарқалган тур бўлиб, мавсум давомида 5 та авлод бериб, ривожланади.
Ушбу мақолада аралаш каср тартибли интеграллар ва ҳосилаларга таъриф берилган ҳамда уларнинг баъзи хоссалари ўрганилган
Ушбу мақолада жамиятда изчил амалга ошириб келинаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, ушбу жараёнларда ёшларнинг фаоллиги, уларнинг миллий маънавиятимизга бўлган муносабати ва ёш авлод маънавий-ахлоқий тарбиясининг…
Мазкур мақолада фуқаролик жамияти шароитида маънавий-ахлоқий қадриятларнинг аҳамияти, шахсни эстетик тарбиялаш масаласи ҳамда ушбу тарбиянинг мазмун-моҳияти ёритилган.
Ушбу мақолада Фарғона ташкил топган Султон Саидхон давлатининг тугатилиши ва водийда Шайбонийлар ҳукмронлигининг тўлиқ ўрнатилиши масаласи тарихий манбалар асосида тадқиқ этилган.
Мақолада “Туркистон” ва “Қизил байроқ” газеталарининг Фарғонада XX асрнинг 20-30-йилларида шўро тузумимига қарши кўтарилган қуролли ҳаракат тарихига оид манба сифатидаги аҳамияти кўриб чиқилади.
Ушбу мақолада илк бор Х аср ўрталарида Сомонийлар давлатида алоҳида ўринга эга бўлган саркарда Бакр Фарғонийнинг фаолияти тарихий манбалар асосида ёритилган
Мақолада ижтимоий сиёсат тушунчаси давлатнинг шу йўналишдаги аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлиги ва меҳнатга оид муносабатларни тартибга солиш, ижтимоий…
Мақола иқтисодий тизим тараққиётининг ҳозирги босқичида ортиқча меҳнат ресурсларига эга бўлган ҳудудларда ишчи кучи бандлигини оширишнинг молиявий-иқтисодий дастакларидан самарали фойдаланиш механизмларига бағишланган.
Мақолада ферроценнинг ароматик ҳосилалари ва уларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилиб, ферроценкарбон кислотани п-аминофенол билан диазотирлаш реакцияси натижасида янги модда ‒ 1`-(п-оксифенил)ферроценкарбон кислота синтез…
Мақолада мотор мойларининг миқдорий таркибини анализ қилиш усуллари, шунингдек «Shell» Ultra ва «Shell»Х-100 мотор мойларининг анализ натижалари келтирилган.
«C-6524» навли пахта озиқланишида микроэлементлар етишмаслигини тўлдириш имконини берувчи ҳамда ўсимликларнинг асосий ҳаётий вазифаларини бузмайдиган лимон пектинининг кобальт ионлари билан комплекслари олинган.
Мақолада физика фанларига оид кейслар тузиш ва ўқув жараёнларида “Кейс” методидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил этилган.
Мақолада аҳил қўшничилик муносабатларининг тарихий-фалсафий моҳияти ҳақида фикр юритилган. Ҳар бир шахс дунёқарашининг шаклланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган тарихий хотира ҳамда уни миллат томонидан тегишли даражада…
This article is about how reading is one of the most significant processes of our life. Reading and it’s strategies are used in the class in order to make lesson easier and enhance reading comprehension and vocabulary…
Мақолада оламни англаш ва унинг натижасида ҳосил бўладиган оламнинг лисоний манзараси ва оламнинг илмий манзарасига доир қарашлар илгари сурилган. Оламнинг лисоний манзарасини юзага келтирувчи омиллар ва шарт-шароитлар…
Мақолада тилнинг пайдо бўлиш муаммосига оид қарашлар ва уларнинг фалсафий, психологик, социологик ва филологик тушунчалар билан алоқадорлиги ҳақидаги фикрлар ёритилган.
В статье рассматривается вопрос о стилевой направленности, которая наблюдается в творческой индивидуальности писателя Тогая Мурада.
Мақолада Исҳоқхон Ибратнинг жамиятшуносликка қўшган ҳиссаси “Мезон уз-замон” асарини таҳлил ва талқин этиш орқали очиб берилган. Муаллиф “Мезон уз-замон” - «замон тарозуси» маъноси мужассам мазкур китобнинг мавжуд…
Мақолада мамлакатимизда ишлаб чиқариш корхоналарининг амалий фаоллиги ҳамда самарадорлик кўрсаткичларини ривожлантириш ва инновациялардан фойдаланишнинг асосий йўналишлари хусусида фикр юритилади.
Мақолада ипак чиқинди толаларидан фиброин толаларини ажратиб олиш ва фиброин толалари асосида гемосорбент олиниши, гемосорбентнинг витамин-B₁₂ни сорбциялаш хоссаси ҳақида маълумотлар берилган.
Мақолада Марказий Осиё ганчкорлик санъати тарихи ва ривожланиш жараёнлари ёритиб берилади. Ганч ўймакорлик мактаблари, нақш турлари ва усталар ҳақида маълумотлар келтирилган.
Мақолада бўлажак ўқитувчи шахсиятини шакллантиришда коммуникатив қобилиятларнинг роли ва ўрни ёритилган. Ундан бўлажак мутахассисларнинг коммуникатив қобилиятни шакллантиришни такомиллаштириш муаммоси билан…
Мақолада форс-тожик тилларидан ўзбек тилига ўзлашган “но” префиксли ўзлашма сўзлар хусусида сўз юритилган
Мақолада оламнинг лисоний манзараси, тил кодлари ўртасидаги муносабат, хусусан, тўсиқсизлик категорияси, унинг мазмуний структурадаги ўрни ҳақида сўз юритилади
Мақолада туркий адабиётда ғазал жанрининг пайдо бўлиши, тараққиёти ҳақида фикр юритилади. Туркий ғазалиётнинг илк намуналарида қўлланилган бадиий санъатлар Носириддин Рабғузий, Хоразмий ижоди мисолида таҳлил қилинади…
Мақолада Алишер Навоий ижодини ўзларига намуна деб билган жадидларнинг буюк қалам соҳиби даҳосига бўлган чексиз эҳтироми ҳақида сўз юритилади
Мақолада қитъа, рубоий, туюқ, тўртлик сингари шеърий жанрларни бир-биридан ажратиш қандай мезонларга асосланиши керак, деган савол юзасидан Лутфий тўртликлари мисолида мушоҳада юритилган ва илмий аҳамиятга молик фикрлар…
Мақолада четдан келтирилган қорамоллар бузоқлари озуқа рационида тўйимлилиги бўйича турли нисбатда дон экинлари хашагидан олинган емдан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги ёритилган.
Мақолада фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва янги ривожланиш босқичида олий таълим тизимида малакали мутахассислар тайёрлашни янада такомиллаштириш масалалари ўрганилган бўлиб, бунда замонавий бакалаврлар ва магистрлар…
Мақолада қанд лавлагининг етиштириш агротехнологияси берилган. Қанд лавлагини (намунавий) технологик карта асосида етиштириш учун тавсиялар берилиб, иқтисодий самарадорлиги ёритилган
Мақолада жамият бошқарувига оид илмий қарашларнинг истиқболли тараққиёти ва стратегик негизларини такомиллаштириш жараёнлари кўриб чиқилган. Бу масала қадимдан буюк мутафаккир ва давлат арбобларининг диққат эътиборида…
Мақола тасвирий санъат ўқитувчилари тасвирий санъат фани машғулотларида фойдаланадиган кўргазмали воситаларнинг амалий аҳамияти, реалистик тасвирлар ишлашда кўргазмали репродукциялар ўқув жарёнининг мукаммал бўлишида…
Ушбу мақолада тахаллус ва лақабларнинг қўлланилиши хусусида сўз боради
Мақолада болалар фольклорида қўлланган “бўри” зооморф метафорасининг антропоцентрик таҳлили берилган.
В статье рассматриваются вопросы вне учебного изучения памятников истории и культуры Англии и формирования высокой духовности, культуры и творческого мышления у учащихся.
Мақолада бошланғич синфда масала тузиш усуллари ёритилган.
«Спорт» архисемали лексемалар турли тилларда ўзига хос ўрин тутади. Ушбу мақолада «спорт» семали атамалар доирасида от ва феъл лексемалар билан бирга, уларнинг валент хусусиятларини очувчи «белги» архисемали…
В данной статье рассматривается фольклорный текст как фрагмент культуры и разновидность художественного текста, а также возникновение термина «сказка» и её типы.
Мақолада улуғ рус ёзувчиси Л.Н. Толстой ижодига, хусусан болалар адабиётига мансуб ҳикоялари яратилишига таъсир кўрсатган шарқона мотивлар, сюжет ва ғоялар ҳақида сўз боради
Мақолада Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” романидаги мустамлакачиликни қоралаш ғояси ёритилган.
Мақолада фуқаролик жамияти қуришнинг кафолати аҳоли ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга боғлиқлиги илмий жиҳатдан ёритилган.
Мазкур мақолада Ўрта Осиёнинг маданий мероси бўлган мусиқий маданият тараққиётининг тарихий жараёнлари ва унинг ёшлар мафкуравий иммунитетини шакллантиришдаги ўрни билан боғлиқ масалалар таҳлил қилинади.
Мақолада шахс маънавиятини юксалтириш, унинг камолотида ахлоқий қадриятларнинг аҳамияти, турмуш эстетикасининг инсон камолотидаги ўрни тўғрисидаги масала ёритилган
Мақолада Фарғона водийси вилотлари аҳолисини иш билан таъминлаш, қишлоқ жойларида янги иш ўринларини яратиш, ишлаб чиқариш, хусусий ва кичик корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш масалалари ёритилган.
Мақолада Ўзбекистонда маҳобатли рангтасвир асарларининг тарихий ва замонавий аҳволи ҳақида фикр юритилади. Унда, энг аввало, қадимги даврлардан бошлаб маҳобатли санъат асарларининг вужудга келиши ҳақида сўз боради…
В статье речь идёт о значении производства полноценных живых кормов в развитии рыбоводства
Мақолада Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган мамлакат аҳолисининг соғлом турмуш тарзи жисмоний маданиятини асосий воситаси - оммавий спортни назарий асослари, жисмоний машқлар билан шуғулланишдаги энг…
Мақолада хорижий тилларни ўқитишда ёшларнинг эстетик дунёқарашини шакллантириш методлари баён қилинган. Хорижий тилларни ўқитишда талабаларнинг билимини бойитиш билан бир қаторда эстетик тарбия ва эстетик дунёқарашни…